09.03.2023

Жоҳилликнинг давоси

Жаҳолат ва жоҳилликнинг энг асосий давоси китоб ўқишдир. Зеро, китоб инсоннинг энг яқин дўсти ва маслаҳатчиси, акл қайроғи ва билим манбаидир. Унга ошно киши дунё ва охи- рат шарифи бўлган илмни эгаллайди. Алҳамдулиллаҳ, юртимизда барча соҳа ларга оид бўлган китоблар ва адабиётлар кун сайин ортиб бормокда. Биргина диний йўналишда тафсир, Қуръони карим маънолар таржимаси, ҳадис, ақида ва бошқа фанларга оид кўплаб китоблар она тилимизда нашр этилмокда. Уларни мутолаа қилиш керак, холос. Ўтмишда ота-боболаримиз Қуръон, хадислар билан биргаликда "Хамса", "Бобурнома", "Ўтган кунлар", "Меҳробдан чаён" сингари бадиий адабиётлар ва халқ оғзаки ижоди намуналарини ўқиб-айтиб улғайишган. Бугун орамизда бу бебаҳо маънавий бойликни кадрига етмаётганлар хам талайгина. Аксарият ёшлар ҳам, катталар хам ижтимоий тармоққа боғланиб, китоб мутолаасига беэътибор буда. Натижада уларнинг маънавияти, тафаккур куввати заифлашди. Ҳаётда рўй бераётган айрим но хушликларнинг илдизи эса ўша илмсизлик ва китоб ўқимасликнинг аччик мевасидир. Бундай нохуш ҳолатлардан сакланиш учун аклни илм ва китоб мутолааси билан чархлаб туриш лозим. Ҳар қандай янгилик ҳам бир кун келиб эскиради, бироқ инсониятнинг минг йиллар давомида қўлга киритган дурдоналарини ўзида жамлаган китоблар асло эскирмайди. Буни улуг зотлардан бизгача етиб келаётган бебаҳо асарлардан англаш мумкин. Имом Муҳаммад ибн Хасан Шайбоний китоб ўқиш асносида мураккаб бир масалага ечим топганларидан хурсанд булиб: "Бундай лаззатни подшохларнинг болалари ҳам кўрмаган", деганлар. Буюк мухаддис Имом Абу Довуд Сижистоний ўзига кийим тиктирганида, унинг енгини кенг килиб тиктирар, қаерга борса, ўша енгларида китоб бўлар экан. Бўш вақт топилди дегунча, китоб мутолаасига киришар экан. Машҳур уламолардан Абул Фараж ибн Жавзий бундай дейди: «Мен китоб мутолаасидан ҳеч тўймаганман. Агар ўзим ўқиб кўрмаган бирорта китобни кўриб колсам, гўёки хазинанинг ичига тушиб колгандек бўлардим. Агар, "Йигирма минг мужаллад китоб ўқиб чиққанман", десам ҳам, муболаға килмаган бўламан, лекин китоб ўқишда давом этаман», деган экан. Ҳасан ибн Сахл айтади: «Маъмун ухлаганда атрофида китоблар турар эди. Ухлашдан олдин ҳам китоб ўқир эди. Уйқудан уйғониб кетганда хам китоб ўқир эди. У инсон шун- дай васият килар эди: "Ёлғизлик вахшатини китоб ўқиш билан енггин. Албатта, китоблар сўзловчи тиллар ва тикилиб турувчи кўзлардир"». Ҳусайн Воиз Кошифий: "Ахлоки Мухсинин" асарида бундай дейди: "Энг яхши сухбатдош ва энг макбул дўсти улфат улугларнинг китобидир". Китоб илму дониш ва маънавий озука хосил килишнинг асосий манбаидир. Шундай экан, китобни дўст билмоқ ва унга эхтиром кўрсатмоқ ҳар биримизнинг вазифамиздир.

Аскарова Барчиной. 2-курс

Izoh qoldirish

Izohlar