Тавассул қилиш жоизми
Ўзларини соф салафлар йўлида эканини даъво қилиб келаётган сохта салафийлар тавассул борасида аҳли сунна вал-жамоа ақидасига зид равишда тавассулни ширк, тавассул этувчиларни эса мушриклар деб аташмоқда. Аслида тавассул бу- Аллоҳ таолонинг сифатлари, солиҳ амаллар, тирик ва вафот этган улуғ инсонларни восита қилиб Аллоҳдан ҳожат сўрашдир. Қуръони Каримда : “Эй иймон келтирганлар! Аллоҳдан қўрқингиз ва Унга (яқинлаштирувчи савобли ишлардан) васила (восита) излангиз ҳамда Унинг йўлида жидду жаҳд қилингиз, токи (охиратда) нажот топгайсиз!” дейилади.
Аллома Имом Шавконий “Туҳватуз зоркирийн” китобида тавассулнинг жоиз эканини батафсил баён этган ва ҳамда тавассул то саҳобалар давридан ижмоъан қабул қилинган амал эканини бир қанча далиллар билан келтириб ўтган. Хулоса шуки, Аҳли сунна вал-жамоа эътиқодига кўра албатта, Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч кимдан мадад сўралмайди. Ҳатто пайғамбарлардан ҳам. Аммо Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни дуода васила қилиш, у зотнинг қиёмат кунида шафоатчи бўлишларини сўрашга ҳеч қандай монеълик йўқ. Аксинча, бу марғуб ва маҳбуб амаллардандир.
Таълим муассасаси маънавият ва маърифат
ишлари бўйича директор ўринбосари: И.Уста-Алимова
Izoh qoldirish