12.10.2022

Ислом-тинчлик дини.

 

                                               Ислом таълимоги, хусусан, Қуръони карим оятларида тинчликни сақлаш ва унинг учун курашишга чақирилади:“Эй, имон келтирганлар! Ёппасига итоатга киришингиз!...”(бақара,208).

Тафсир китобларида келтирилишича, оятдаги “ёппасига итоатга киришингиз” дегани барча инсонларнинг бирлашган ҳолда тинчлик йўлини тутишлари лозимлиги ва унинг баркарорлигини сақлашда қандай йўл бнлан бўлса ҳам ўз ҳиссаларини қўшиш зарурлигини билдиради. Тинчлик инсониятга берилган неъматлар ичида имондан кейингиэнг улуғ неъмат саналади. Бу ҳақида Муҳаммад (алайҳис-салом) шундайдеганлар: “Аллоҳдан авф ва тинчлик-омонликни сўрангиз, бирор кишигаимондан кейин авф қилиш ва тинчликдан афзалроқ неъмат берилгани йўқ. Тинчликни улуғ неъмат, деб эълон қилган ислом динида бу йўлда  нафақат амал, балки сўз билан ҳам зарар келтиришдан қайтарилган. 

Пайғамбар (алайҳис-салом) ҳадисларида “Мусулмон киши шуки, унинг тилидан ва қўлидан мусулмонлар озор чекмайдилар!” дейилади. Зеро,сўз, яъни тилдан етадиган озор кўлдан етадиган зарардан аввал зикрэтилишига сабаб, қўл билан бошқаларнинг фақат бу дунёсисаломатлиги, оиласи, мулкига зарар етказиш, тил билан инсонларнитурли бузгунчи гояларга таргиб қилиш, кишиларни тўғри йўлдан чалғитиш орқали икки дунёсини барбод этиш мумкин.

Шу нуқтаи назардан, бугунги кунда айрим фирқа ва тоифаларнинг мусулмонман,

деб турган аҳолининг ичида парокандалик, оиласида зиддиятларни келтириб чиқаришга уринишлари исломнинг асл моҳиятига бутунлай зиддир. Бу амалларни ислом номи билан боғлаш динга нисбатан туҳматдир? Ислом - билим ва маърифат дини. Ислом дини инсон манфаатлари ва жамият тараққиётига хизмат қилувчи ҳар қандай кашфиёт ва янгиликларни юксак қадрлаган, қўллаб-қувватлаган. Албатта, ислом илм маърифатга асосланган диндир.“Дунёда илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлмагай”.

 Имом Бухорий

 

 

 

 

 

 

Жўйбори Калон аёл қизлар ўрта махсус

 ислом таълим муассасаси талабаси Мирзаева Азиза

Масьул таълим муассасаси ўқитувчиси:                                      М.Мирзаева

 

Izoh qoldirish