Исломда ёшлар тарбияси
Оламларнинг Робби Аллоҳ таолога Ўзининг улуғлигига лойиқ ҳамду мақтовлар бўлсин!
Инсониятга ҳидоят йўлини кўрсатиш учун юборилган энг сўнгги пайғамбар – набиййимиз Муҳаммад Мустафога, у зотнинг аҳли оилалари, саҳобалари ва мўмин-мусулмон умматларига Аллоҳ таолонинг салоту саломи, тўхтовсиз раҳмати бўлсин!
Глобаллашув деганда, энг аввало кўз олдимизда ривожланиш,гараққиёт гавдаланишига қарамай, бундай шароитда ўсиб келаётган баркамол авлод онгини турли хил ёт ғоя ва мафкуравий хуружлардан сақлаш муаммоси ҳам муҳим вазифалардан саналади. Ушбу масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шундай таъкидлади: “Дунё шиддат билан ўзгариб, барқарорлик ва халкларнинг мустаҳкам ривожланишига рахна соладиган турли янги таҳдид ва хавфлар пайдо бўлаётган бугунги кунда маънавият ва маърифатга, ахлоқий тарбия, ёшларнинг билим олиш, камолга етишга интилишига эътибор қарагиш ҳар қачонгидан ҳам муҳимдир”.Бугунги кунда экстремистик ва террористик ҳаракатлар ўзларининг мудҳиш фаолиятини давом эттираётгани замонамиз уламолари ҳамда ислом оламининг йирик ташкилотларини ҳам мазкур масалага янамурожаат қилишга ва бу йўлда фатво, қарорлар қабул қилишга мажбур этмоқда.
Шундай экан, XXI асрда қабоҳат ўчоғига айланган экстремизм ва ҳар хил шаклу шамойилдаги мутаассибликка йўғрилган бузғунчи уринишларга қарши ҳаётимизда содир бўлаётган ижобий ўзгаришларҳ ақидаги чуқур таҳлилий маълумотларни ёш авлодга етказиш, уларнинг ижтимоий фаоллигини кучайтириш, бунда “Фикрга қарши фикр, гоягақарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш” ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этади.Таррақиёт ривожланган ушбу даврда ёшларда билимга нисбатан меҳр-муҳаббат уйғотишимиз, улар онгига билим ҳар қандай муаммонинг калити эканлигини, билим олгани сари инсон етуклик сари илгарилаб боришини сингдиришимиз керак. Хусусан, таълим тизимида талаба ёшлар онгига шундай фикрни сингдиришимиз керакки, қандай мақсадларга эришиши уларнинг иродали, билимли, фидокор, меҳнатсевар ва тарбияли бўлишига боғлик эканлигини ўзлари англаб етсинлар. Зеро, ислом дини илм ва таълим динидир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Гўдаклигида илм олганнинг мисоли тошга ўйилган нақш кабидир. Кексайганда илм олганнинг мисоли сувга ёзилгани кабидир”, дедилар”.
Абу Умома айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси бир ёш илм ва ибодатда ўсиб кексаяркан, Аллоҳ таоло қиёмат кунида унга 92 та сиддиқнинг савобини беради”, - дедилар”. Набавий ўгитларга оғишмай амал қилинган ҳар бир даврда жамият мислсиз тараққиётга, гўзал муносабатлар тизимига эга бўлади.
Аллоҳ таоло юртимизда яшаётган ёшларимизни юксак билимли, мақталадиган тарбияли ва ҳамма ҳавас қиладиган бўлиб вояга етишига муваффақ айлаб, Ватан равнақи, ҳалқи манфаати ва эътиқоди соф миллат бўлишини насиб этсин.
Жўйбори Калон аёл қизлар ўрта махсус
ислом таълим муассасаси талабаси Жабборова Муслима
Масьул маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари: И.Уста-Алимова
Izoh qoldirish