Макруҳ ва унинг турлари
Макруҳ ёмон кўрилган маъносидадир. Фиқҳий истилоҳда макруҳ – шундай омилки, уни қилмаган мақталади, қилган койилмайди. Ибодатлар, уларда макруҳ саналган амал қилинса, бузилмайди, лекин нуқсонли ва савоби кам бўлади. Макруҳ амал икки: макруҳи таҳримий ва макруҳи танзиҳийга бўлинади. Макруҳи таҳримий (المكروه تحريمًا) – (ҳаромга яқин макруҳ). Шариат гумонли, эҳтимолли, зонний далил (яъни, бир неча эҳтимолли оятлар ёки оҳод ҳадислар) билан қатъий тарзда қайтарган амал. Ҳайит куни рўза тутиш, кўзмунчоқни тумор сифатида тақиш кабилар бунга мисол бўлади. Уни қилмаслик билан савобга, қилиш билан эса гуноҳга эга бўлинади. Уни ҳалол санаган одам кофир бўлмайди, лекин шафоатдан маҳрум бўлиб қолиши таъкидланган. “Макруҳ” атамасини Имом Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний раҳимаҳуллоҳ гоҳида “ҳаром”нинг ўрнида ҳам ишлатганлар.Макруҳи танзиҳий (المكروه تنزيهًا) – (ҳалолга яқин макруҳ). Шариат қатъий тарзда қайтармаган амал, лекин уни тарк қилиш устунлиги таъкидланган. Мушук теккан сувни ишлатиш макруҳи танзиҳийга мисол бўлади. Макруҳи танзиҳийни тарк қилган одам савоб олади. Уни қилган одам иқобга учрамаса ҳам, маломатга қолади.
Тайёрлади: Талим муассасаси талабаси Нажимова.З
Жўйбори Калон аёл-қизлар ўрта махсус
ислом таълим муассасаси
маънавият ва маърифат ишлари
бўйича директор ўрибосари: И.Уста-Алимова
Izoh qoldirish