08.09.2022

“Йил аёли” миллий танловида иштирок этиш истагида бўлган бухоролик фаол хотин-қизлар диққатига!

“Йил аёли” миллий танловида 35 ёшдан юқори бўлган, Ўзбекистон Республикасида ўз йўналишлари бўйича фаолият билан камида 5 йил мобайнида узлуксиз шуғулланиб келиб, корхона, ташкилот, муассасаларда меҳнат қилаётган ҳамда уй бекалари бўлган хотин-қизлар иштирок этишлари мумкин.

Танлов уч босқичда, биринчи босқич: туман ва шаҳар босқичлари бўлиб, иккинчи босқич: ҳудудий — вилоят босқичидир. Учинчи босқич: эса республика босқичини ўз ичига олади.  

Танловнинг вилоятимиз бўйича шаҳар, туман ва вилоят босқичлари – жорий йилнинг октябрь-ноябрь ойларида ўтказилади ҳамда республика босқичи эса декабрь ойининг охирги 10 кунлигида тантанали тарзда бўлиб ўтиши режалаштирилган.  

Танлов иштирокчилари ҳудудий босқичда қатнашишлари учун: 

ҳар бир иштирокчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

• танловда иштирок этиш учун ҳудудий босқич Ташкилий қўмита раиси номига иштирокчи томонидан имзоланган ариза; 

• танлов иштирокчисининг махсус сўровнома шакли; 

• ўз фаолиятини акс эттирувчи маълумотлар, кўргазмали материаллар; 

• диплом ҳамда турли сертификатлари нусхалари; 

• иш жойидан ва уй бекалари учун эса яшаш маҳалласи хотин-қизлар фаолидан тавсифнома,

• ўзи, оиласи, жамиятда тутган ўрни, ҳудудидаги фаоллиги ҳақида тақдимот, 

• танлаган йўналиши бўйича фаолиятини очиб берувчи 3 дақиқалик видеоролик каби ҳужжатларни тақдим этишлари лозим бўлади.

Шунингдек, мазкур танловда иштирокчилар томонидан биринчи – “Ўзини таништириш”; иккинчи – “Савол ва жавоб” ҳамда учинчи – “Замонавий ўзбек аёли” мавзусида 3 дақиқали видеоролик тақдимоти каби шартлар бажарилади.

Бунда, иштирокчилар қуйидаги:

“Йилнинг энг ватанпарвар аёли”;

• “Йилнинг энг фаол олима аёли”; 

• “Йилнинг энг илғор тадбиркор аёли”;

• “Йилнинг энг яхши ижодкор аёли”; 

• “Ўз касбининг устаси бўлган йил аёли”;  

• “Йилнинг энг кучли маънавий-маърифий тарғиботчиси”; 

• “Йилнинг энг яхши уй бекаси”; 

• “Йилнинг энг жонкуяр устози”; 

• “Йилнинг эн фаол соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси”; 

• “Йилнинг энг янги ғоялар ташаббускори”    

• “Йилнинг энг яхши IT – дастурчи аёли” каби номинациялар бўйича муносиб сараланиб, тантанали тақдирланади.

Izoh qoldirish

Izohlar