ДИН ХИЗМАТИ ВА КАСБГА САДОҚАТ — ИМОМ-ХАТИБ ФАОЛИЯТИНИНГ БОШ МЕЗОНИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Андижон вилояти туман-шаҳар бош имом-хатиблари иштирокида таҳлилий йиғилиш ўтказдилар.

🇺🇿 Муфтий ҳазратлари мамлакатимизда Давлатимиз Раҳбари ташаббуси билан диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, янги жоме масжидларнинг барпо этилаётгани, кўплари қайта бунёд этилаётгани ва соҳага қаратилаётган юксак эътиборга алоҳида урғу қаратдилар. Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари имом-хатибларни мана шундай эътиборга ва ишончга муносиб бўлиб, давр ва мўмин-мусулмон халқимиз талабларига ҳамнафас ҳолда фаолият юритишга чақирдилар.
Мажлисда имом-хатибларни ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани, уларнинг илмий салоҳиятларини юксалтиришга катта эътибор қаратилаётгани, хусусан, магистратура, докторантурада таҳсил олишлари ҳамда АҚШ, Англия, БАА каби давлатларда илмий сафар ва малака ошириш имкониятлари яратилаётгани мамнуният ила қайд этилди.
📊
Шунингдек, вилоятдаги ярим йиллик иш фаолият таҳлил қилиниб,
41 мингдан ортиқ маърифий тадбир ўтказилгани, 4 800 нафар фуқаронинг мурожаати ижобий ҳал этилгани, 5 600 та меҳнат мигранти оиласи билан мулоқот ташкил қилингани, эҳтиёжманд оилаларга 3,5 миллиард сўм ва мадрасаларга 809 миллион сўм хайрия ёрдамлари кўрсатилгани ижобий баҳоланди.
🇺🇿 Йиғилишда Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги ҳамда "Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги" муносабати билан масжидларни ободонлаштириш, аҳоли орасида тарғибот ишларини кучайтириш, фуқаролар мурожаатларини ижобий ҳал этиш ва маънавий муҳит соғломлигини янада яхшилаш бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилди.
📱
Бундан ташқари, иш фаолиятни рақамлаштириш, muftiy.uz иловасидан самарали фойдаланиш, интернет маконида сифатли ва муаллифлик медиа-контентлари билан фаол иштирок этиш зарурлиги алоҳида таъкидланди.

⏺ Муфтий ҳазратлари нуқтлари ниҳоясида ҳар бир имом-хатиб ўзини шариат ходими ва миллат фидоийси сифатида теран англаши, ташаббускорлик ва касбга садоқат билан халқимизга хизмат қилишлари лозимлигини қайд этдилар.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
УЗ
РУ
EN
العربية
Izoh qoldirish