14.07.2026

Давлатимиз раҳбари халқаро форум иштирокчиларига мурожаат йўллади

#xabar #forum #toshkent #tabrik
 


📍Пойтахтимиздаги Ислом цивилизацияси марказида «Ислом цивилизацияси: тинчлик, бағрикенглик ва илм-маърифат йўли» мавзусидаги I Халқаро ислом цивилизацияси форуми қизғин паллада давом этмоқда.

📃 Нуфузли халқаро анжуманнинг тантанали очилиш маросимида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг форум иштирокчиларига йўллаган мурожаатини ўқиб эшиттирилди. Мурожаатни Президент маслаҳатчиси Хайриддин Султонов ўқиб эшиттирди.

Давлатимиз раҳбарининг мурожаатида жумладан бундай дейилади:


 

“Юртимиз тарихида амалга оширилган, Биринчи ва Иккинчи Ренессанс деб ном олган буюк юксалиш даврларида эришилган ноёб илмий-маданий ютуқлар ҳозирги кунда ҳам инсониятни янги марралар сари руҳлантириб келмоқда. Бугунги кунда Янги Ўзбекистон жаҳон ҳамжамияти билан ҳамкорликда Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш йўлидан қатъият билан бормоқда.
 

Биз мазкур янги Уйғониш даврини илм-фан, инновациялар, замонавий таълим, жамиятнинг маънавий-интеллектуал ўсиши, бой тарихий меросимизга чуқур ҳурмат ва ҳар бир инсоннинг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқаришга асосланган янги тараққиёт босқичи сифатида кўрамиз.

Шу боис, мамлакатимизда ислом цивилизациясининг бой ва бетакрор меросини қайта тиклаш, асраб-авайлаш, ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди”.

Халқаро форум ўз ишини давом эттирмоқда. Анжуман тафсилотларини кузатиб боринг.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Izoh qoldirish