20.07.2026

🤲 АБИТУРИЕНТЛАР УЧУН ТАВСИЯ ЭТИЛГАН ДУОЛАР ТЎПЛАМИ



⏺ Бир неча юз минг абитуриент орзиқиб кутган вақт келди. 14 июлдан тест имтиҳонлари бошланади. Абитуриентларга қуйидаги дуоларни ўқишни тавсия этамиз:

﴿رَبِّ اشْرَحْ لِي صَدْرِي وَيَسِّرْ لِي أَمْرِي وَاحْلُلْ عُقْدَةً مِنْ لِسَانِي يَفْقَهُوا قَوْلِي﴾

Ўқилиши: 

Робби ишроҳ лий содрий ва йассир лий амрий, ваҳлул ъуқдатан мин лисаний, йафқоҳу қовлий.

Маъноси: 

Роббим, қалбимни кенг қил, ишимни осон қил, тилимдан тугунни ечиб юборгинки, сўзимни англашсин

 

(Тоҳа сураси, 25-оят).

﴿رَّبِّ زِدْنِي عِلْمًا﴾

Ўқилиши: 

Робби зидний ъилман.

Маъноси: 

Роббим, илмимни зиёда қилгин

 

(Тоҳа сураси, 114-оят).

﴿سُبْحَانَكَ لاَ عِلْمَ لَنَا إِلاَّ مَا عَلَّمْتَنَا إِنَّكَ أَنتَ الْعَلِيمُ الْحَكِيمُ﴾

Ўқилиши: 

Субҳанака лаа ъилма лана илла ма ъалламтана иннака антал-ъалиймул-ҳакийм.

Маъноси: 

Ўзинг поксан! Бизда Сен билдиргандан бошқа илм йўқ. Албатта, Сенинг Ўзинг билувчисан ва ҳикматли Зотсан

 

(Бақара сураси, 32-оят).

اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْتَوْدِعُكَ مَا قَرأتُ وَمَا حَفَظْتُ فردده عَليّ عِنْدَ حَاجَتِي إِلَيهِ

Ўқилиши: 

Аллоҳумма, инний аставдиъука маа қороьту ва маа ҳафазту фардудҳу ъалаййа ъинда ҳаажатий илайҳи.

Маъноси: 

Аллоҳим! Ўқиган ва ёд олган нарсаларимни Ўзингга топширдим, эҳтиёжим тушганда уларни менга қайтаргин.

اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا

Ўқилиши: 

Аллоҳумма инний асалука ъилман нафиъан.

Маъноси: 

Аллоҳим сендан фойдали илмни сўрайман.

اللَّهُمَّ لاَ سَهْلاً إِلّاَ مَا جَعَلّتَهٌ سَهْلاً وَأَنّتَ تَجّعَلَ الحَزَنَ إِذَا شِئتَ سَهْلاً

Ўқилиши: 

Аллоҳумма, лаа саҳлан илла маа жаъалтаҳу саҳлан ва анта тажъалул ҳазна иза шиьта саҳлан.

Маъноси: 

Аллоҳим, Сен осон қилган нарсагина осондир. Хоҳласанг, қийинни осон қилурсан.

©️ Даврон НУРМУҲАММАД

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Izoh qoldirish