05.09.2022

“Билимлар куни” муносабати билан билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз инсон азиз” шиори остида ўтказилган тадбир

 

 

 

  1. “Мустақиллик дарси” очиқ дарс (Н.Маматова)
  2. Янги Ўзбекистонда эл азиз инсон азиз” мавзусида тақдимот.
  3. 31 йил давомида диний соҳадаги ўзгаришлар.

2022 йил  5 сентябрь куни Бухоро шаҳар “Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида “Мустақиллик байрами” ва “Билимлар куни” муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз инсон азиз” шиори остида “Мустақиллик дарси” ташкил этилди. Тадбирни чиқиш сўзи орқали муассаса директори А. Иноятов очиб бердилар. 

                                  

            Давлат мадҳияси янграгач  тадбирда таклиф этилган меҳмонлар М.Орипова сўзга чиқдилар. М.Орипова  талабаларни янги ўқув йили билан табриклаб муваффақиятлар тиладилар. Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Ҳ.Ҳалимова ва маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосарлари И.Уста-Алимова талабаларни ўқиш жараёнининг бошланиш босқичини хайрли бўлишини тилаб мадраса талабаларини руҳлантирдилар. Тадбир сўнггида  мадраса фаолиятида ўзининг беминнат хизмати билан меҳнат қилган барча мударриса ва ишчи ходимлар муносиб тақдирландилар. 

Пухта сценарий асосида тайёргарлик кўрилган дарс таълим муасасасси маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари  И.Уста-Алимова томонидан ташкиллаштирилди ҳамда ўқитувчи Н.Маматова томонидан  мустақиллик дарси ўтилди.

         

Ушбу дарс анъанавий тарзда Ватанимизнинг 31 йиллигига бағишланган “Янги Ўзбекистонда эл азиз инсон азиз!” мавзусида: “Бу мустақиллика эришиш учун не-не машаққатлар орқали эришилганлигини ҳеч қачон унутмаслигимиз лозим, деб таъкидланди. Мана мустақиллик туфайли барча соҳалар каби ислом динига бўлган эътибор тобора ошиши ота-боболаримизнинг орзу умидларини амалга оширди. Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.Каримов ишларининг давом қилдираётган Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ҳам  ташаббуслари билан диний-маърифий соҳага эътибор тобора кучуяётгани инсонга ғурур ва ифтихор бағшида қилади. Мустақиллик туфайли маънавиятимиз ва маърифатимизга эътиборлари замирида биз билим олиш, ибодатларимизни бажариш, динимизни ўрганиш шарафига муяссармиз. Ҳаммамиз шуларнинг қадрига етиб, Мустаққил мамлакатимизнинг 31 йиллик ривожланиш, тараққиёт, фаровонлик йўлига ҳисса қўшиш бахтига муяссармиз.”,-деб эътироф этилди. Ўзбекистонимизнинг буюк ютуғи, Мустақиллигимиз ҳақида нутқ сўзлади. Мустақиллик, истиқлол, ҳуррият, ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва тенг ҳуқуқлилик тушунчаларини таърифлаб берилди. 2017-2021 йиллардаги диний-маърифий соҳадаги энг муҳим ислоҳотлар санаб ўтилди.

             

 “Билимлар куни”  ҳамда,  янги 2022 -2023 ўқув йили муносабати билан барча курс талабалар табрикланди: Алҳамдулиллаҳ, бугун барчамиз Мустақиллигимиз шарофати билан эришган ютуқларимизни нишонлаш ниятида онлайн тарзда йиғилиб турибмиз. “Билимлар куни” ҳамда,  янги 2022-2023ўқув йили муносабати билан таълим муассасаси педагог-ходимлари ва талабалар муборакбод этамиз  - деди. Билимларимиз хайрли, амалларимиз қабул бўладиган, ҳаётимиз фаровон бўлсин деб ният билдирди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Маънавият ва маърифат ишлари

 бўйича директор ўринбосари:И. Уста-Алимова                       

Izoh qoldirish

Izohlar