19.08.2022

ПРЕЗИДЕНТИМИЗ УМРА АМАЛИНИ АДО ЭТДИ

 

 

Умрани ният қилиб, эҳром боғлаган муҳтарам Юртбошимиз аввал Каъбаи муаззама ичига кириб, халқимиз ва она-Ватанимиз ҳақига дуо қилдилар. Каъбани 7 марта тавоф қилиб, тавофлар бошланишида Ҳажарул асвадни ўпиш саодатига эришдилар ва Байтуллоҳни ушлаб юрт ҳақига илтижолар қилдилар. 

🕋

Етти марта тавоф ниҳоясига етгач, Мақоми Иброҳимда икки ракат намоз ўқидилар. Шундан сўнг Сафо ва Марва тепаликлари орасида саъй қилиш каби умранинг қолган рукнларини бажардилар.

 Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари умра ибодати давомида давлатимиз раҳбарига доимий ҳамроҳлик қилдилар. Аллоҳ таоло умра ибодатларини қабул, қилинган дуоларни мустажоб айласин! 

Izoh qoldirish

Izohlar

19.08.2022 19:06
МашаАллоҳ!
19.08.2022 19:06
МашаАллоҳ!
19.08.2022 18:30
Маша Аллоҳ. Алҳамду лиллаҳи роббил ъаламийн.