17.08.2022

Семинар

         Бугун Навоий шаҳар "Ҳазрат Алишер Навоий" жомеъ масжидида вилоятда фаолият юритаётган отинойилар учун билим кўникмаларини ошириш мақсадида бир кунлик ўқув семинар ташкил этилди. Мазкур семинарда Бухоро шаҳри "Жўйбори Калон" аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси мударрисалари "Жамиятда аёллар ва ёшлар ўртасида бидъат ва хурофотларнинг олдини олишда отинойиларнинг турли жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликдаги вазифалари мавзусида" Жўйбори Калон" аёл-қизлар ислом таълим муассасаси "Ҳадис" фани ўқитувчиси М. Бозорова, аёлларга ҳос фиқҳий масалалар тўғрисида " Ақоид илми" ва "Мазҳаблар йўналиши" мавзусида "Жўйбори Калон" аёл-қизлар ислом муассасаси Қуръон тажвид" фани ўқитувчиси Н. Маматова ўз маърузалари билан иштирок этдилар.

        Тадбир давомида мадраса мударрисалари томонидан Навоий вилояти отинойиларига Қуръони Карим тарқатилди.Ушбу тадбир барча учун манфаатли бўлишини ҳамда юртимиз тинчлиги учун дуолар қилинди. Тадбир сўнггида қуръон тиловати қилиниб юртимиз, ташкилотчи рахбариятлар, ЎМИ ходимлари хақларига ҳамда олган илмларини манфаатли бўлишини сўраб дуолар қилдилар.

Жўйбори Калон" аёл-қизлар ислом таълим муассасаси 

маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари                                                                                     И. И.Уста-Алимова

Izoh qoldirish

Izohlar