12.08.2022

Ғалаба !!!

Бу йил Олий маҳад талабаси бўлишлик бахтига муяссар бўлган барчани қутлаймиз. Шу ўринда "Жўйбори Калон" аёл-қизлар ислом таьлим муассасаси талабаларини алоҳида муборакбод этамиз. Эслатиб ўтиш жоизки бу йилги қабул имтиҳонларидан юқори баллар билан ўтиб ўқишга қабул қилинган 5 нафар аёл-қизларнинг барчаси "Жўйбори Калон" мадрасасининг бу йили тамомлаган талабалари бўлишди.

 Ўқишга қабул қилинган талаба қизлар: 

1) Сайфуллаева Ўғилой Абдулла қизи-182,6 балл 

2) Мансуржонова Муаззам Акмал қизи-160,4 балл 

3) Наимова Муниса Акмал қизи-146,8 балл 

4) Соҳибова Мафтуна Исматулло қизи-127,4 балл 

5) Бустонова Гулюз Тўлқин қизи-123,7 балл

 Юқоридаги қизларимизнинг барчаларини табриклаймиз. Аллоҳ илмингизни янада зиёда қилсин. Бунданда каттароқ ютуқларга эришишингизга тилакдошмиз. Мадрасамизнинг бошқа қизларига ҳам худди шундай олийгоҳларга кириш насиб қилсин. Шу ўринда "Жўйбори Калон" жамоасига ҳам алоҳида миннатдорчилик билдирамиз. Қизларимизнинг бу каби улкан ютуқларида мадрасамизнинг барча устозлари ва ходимларининг ҳиссаси катта. Аллоҳ барчаларидан рози бўлсин 

“Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус 

ислом таълим муассасаси  маъмурияти

 

 

 

 

Izoh qoldirish

Izohlar