01.07.2022

Одоб миллат кўрки

Азалдан  Шарқ ҳам Ғарб ҳам динийфалсафий таълимотларида ахлоқий тушунчалар орқали   „Инсоннинг моҳияти нима, у ўзига, бошқаларга бўлган

муносабатларида қандай маънавий мезонларга таянади? —  деган саволга жавоб топишга интилишган. Ҳусайн Воиз  Кошифий айтади: „Гўзал феъл — атворнинг нишонаси ўн  нарсадир: биринчи нишонаси яхшилик; иккинчиси — инсофли  бўлиш; учинчиси – бошқа одамдан айб қидирмаслик;  ўртинчиси  — бирор кишида ҳам ножўя ҳаракат кўрса, уни яхши йўлга  бошлаш; бешинчиси — бир одам ўз айбига иқрор бўлиб узр  айтса, узрини қабул қилиш; олтинчиси — бошқалар учун   машаққатни ўз устига олиш;   етинчиси — фақат ўз манфаатини  кўзламаслик; саккизинчиси — очиқ юзли, ширин сўзли бўлиш;  тўққизинчиси — муҳтожларнинг ҳожатини чиқариш; ўнинчиси —  мулойим ва тавозели бўлишдир“.„Луқмони   Ҳакимдан: „Одобни кимдан  ўргандинг?“ деб сўрадилар.   Луқмон жавоб берди: „Одобни  беодоблардан ўргандим, уларнинг   ҳаракатларидаги менга мақбул  бўлмаган нарсалардан ўзимни  сақладим!“:деди. Улуғ шоиримиз Алишер Навоий ўзининг «Маҳбуб ул-қулуб» («Кўнгилларнинг севгани») асарида: «Вафосизда ҳаё йўқ, хаёсизда вафо йўқ, агар кимда бу икки сифат бўлмаса, унда имон ҳам йўқ. Ва агар кимда имон бўлмаса, унда одамийлик ҳам йўқ»,-дейди. Башанг кийинган, олтин қимматбаҳо тошлардан тақинчоқлар таққан қизни кўз олдингизга келтиринг. Агар уни одоби бўлмаса, ҳурмат чегарасини билмаса, муомала маданияти бўлмаса, бетамиз бўлса, ким бундай одамни ёқтиради.Одоб ҳаётда, инсоннинг ҳар бир қадамида зарур. Инсоний баркамоллик кўп фазилатларни ўзида қамраган бўлиши керак. Ҳам ҳуснда, ҳам ақлда, ҳам хулқу атвор ва муомала муносабатда нашҳу намо қилган кишиларгина баркамол инсон деган шарафли номга муносибдурлар. Ҳар бир ёш ана шу номга сазовор бўлишга сидқидилдан интилмоғи, билмаганларини билганлардан сўраб, китоблардан ўқиб ўрганмоғи лозим.

Жўйбори Калон аёл-қизлар ўрта махсус

 ислом таълим муассасаси  ўқитувчиси :                    И.Уста-Алимова 

Izoh qoldirish