21.06.2022

САУДИЯ МАТБУОТИДА ЗИЁРАТЧИЛАРГА КЎРСАТИЛГАН ЭЪТИБОР КЕНГ ЁРИТИЛДИ

Саудия Арабистонининг етакчи нашрларидан бири "Haramain Archives" Мадина шаҳрига етиб борган ўзбекистонлик зиёратчилар ҳақида лавҳа намойиш этди. Унда ҳамюртларимизни саудиялик мутасаддилар томонидан муносиб кутиб олингани ҳақидаги тасвирлар ифода этилган. 

 

  • Ҳақиқатан, Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ҳаж ва умра сафарларини ташкил этиш ҳамда зиёратчиларга хизмат кўрсатиш сифати йилдан-йилга яхшиланиб бораётгани ҳам юксак эътибор намунасидир. 

 

  • Таъкидлаш жоизки, ўзбекистонлик ҳожиларнинг тартиби, одоби, ишчи гуруҳининг ишлаши ва ҳозирланган шарт-шароитларга бошқа давлатлар фуқаролари ҳавас билан қарашади. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar