14.06.2022

“ВАТАННИ СЕВМОҚ ИЙМОНДАНДИР” МАВЗУСИДАГИ ЭССЕЛАР ТАНЛОВИНИНГ РЕСПУБЛИКА БОСҚИЧИ

Бугун Тошкент шаҳрида олий ва ўрта махсус ислом таълими муассасалари талабалари ўртасида ўтказилаётган “Ватанни севмоқ иймондандир” мавзусидаги эсселар танловининг Республика босқичини ташкил этиш билан боғлиқ тадбирлар бошланди.

Барча диний таълим муассасалари ,жумладан Жўйбори Калон мадрасаси талабалари,ўртасида ўтказилган “Ватанни севмоқ иймондандир” мавзусидаги эсселар танловининг биринчи босқичи ғолиблари - Сатторова Озода,Аскарова Барчиной,Туробова Фотима, ҳам мазкур тадбирда иштирок этмоқдалар.

Тадбир жараёнида бутун Республикадан ташриф буюрган танлов иштирокчилари учун давлат ва жамоат арбоблари билан учрашувлар, маданий-маърифий ташрифлар ва саёҳатлар ташкил этилмоқда.

Izoh qoldirish

Izohlar