02.06.2022

#Ягона_олимпиада_2022


 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг битирувчи босқич талабалари ўртасида ўтказиладиган “Ягона олимпиада-2022” танлови республика босқичида қуйидаги натижалар қайд этилди: I-ўрин Мухаммадийев Боймурод Тожиддин ўғли (“Мир Aраб” ЎМИТМ талабаси) 92 балл; II-ўрин Содиков Бобир Акбар ўғли (“Кўкалдош” ЎМИТМ талабаси) 91,5 балл; III-ўрин Сайфуллаева Ўғилой Абдулла қизи (“Жўйбори Калон” аёл-қизлар ЎМИТМ талабаси) 90,8 балл. 

Аллоҳ хайрли қилсин

Ягона олимпиада-2022” ғолиблари ва иштирокчилари қуйидагича тақдирландилар: 

1-ўрин соҳибига 

“Вақф” хайрия фонди гранти асосида олий диний таълим муассасага 

конкуриссиз ўқишга қабул қилиш, 

4 йиллик контракт пулини тўлаб бериш сертификати  ҳамда  I-даражали диплом ва ноутбук; 

 

2-ўрин соҳибига 

II-даражали диплом ва микротўлқинли иситгич,

 ЎМИ тасарруфидаги олий диний таълим муассасаларидан бирига ҳужжат топширса,

 тўплаган баллнинг 25 фоизи миқдорида қўшимча балл 

қўшиб бериш имтиёзи, контракт пулини 50 фоиз миқдори 

“Вақф” хайрия фонди томонидан тўлаб бериш сертификати ;

 3-ўрин соҳибига 

III-даражали диплом ва шарбат чиқаргич, ЎМИ тасарруфидаги олий диний таълим муассасаларидан бирига ҳужжат топширса, тўплаган баллнинг  15 фоизи миқдорида қўшимча балл қўшиб бериш имтиёзи  контракт пулини 50 фоиз миқдори “Вақф” хайрия фонди томонидан тўлаб бериш сертификати ;

 Қолган саккиз нафар иштирокчига  китоблар тўплами ва фахрий ёрлиқлар топширилди.

Izoh qoldirish

Izohlar