23.05.2022

Бўлажак муҳаддисларга ижоза берилди

Бўлажак муҳаддисларга ижоза берилди Тошкент ислом институти жамоаси Самарқанд вилояти Пайариқ туманига етиб келиб, Ҳадис илми мактаби билан танишдилар. Олий маъҳад 4-курс талабалари дарсларда Имом Бухорийнинг “Жомеъус саҳиҳ” китобини ўқиб хатм қилган эдилар. Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказидаЖомеъус саҳиҳ”ни хатм қилган талабаларга ижоза шаҳодатномалари топшириш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ҳадис илми мактаби ректори Олимхон домла Юсупов, мисрлик устозлар шайх Абдуллоҳ Абдурраҳмон, шайх Жамолиддин Ҳошим, Имом Бухорий жоме масжиди имом-хатиби Маҳмуджон домла Убайдуллаев, ректор Уйғун домла Ғафуров, ҳадис фани ўқитувчилари ва талабалар иштирок этди. 4-курс талабаси Алимардон Мираҳмадов “Саҳиҳ”лардан охирги ҳадисни ўқиб, хатмни якунлади. Сўнг шаҳодатномаларга имзо-муҳр қўйилди, устозлар шогирдларига ижоза насиҳатини қилдилар. ТИИ устозлари диний таълимда узоқ йиллардан буён тўхтаб қолган хатми кутуб ва ижоза бериш анъанасини қайта тикладилар.

Izoh qoldirish

Izohlar