
КИЙИНИШ ОДОБИ
Аллоҳ яратган ҳар бир миллат ва элатнинг ўзига хос урф-одатлари, анъаналари, қадриятлари ва маданиятлари борки, бу илоҳий ҳикмат асосида жорий қилингандир. Хусусан, "Ҳужурот сураси"нинг 13-оятида шундай дейилади: "Эй, инсонлар! Дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳаво)дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишишингиз учун сизларни (турли-туман) халклар ва қабила (элат)лар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳ наздида (энг азизу) мукаррамроғингиз тақводорингиздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор зотдир".
Истиқлол бизга нафақат ўзлигимизни, қадриятларимизни, анъаналаримизни, балки дину имонимизни қайтариб берди. У бизга яшаш завқини, бунёдкорлик илҳомини, орзулар шиддатини бахш этди. Юртимиз чинакамига обод ва маъмур бўлди. Саодат ким, ватанимизга, келажагимизга муносиб авлод вакиллари вояга етди. Уларнинг одобу ахлоқ, илму тафаккур бобидаги муваффакиятлари беҳад кўп. Бундан қувонамиз. Фаҳру ифтихор туямиз. Шунинг билан бирга кўча-кўйда, жамоат жойларида қоп-қора ёки кўк ҳижобга чирмалиб олган, билъакс киндигигача очиқ кийинган қизларимизга рўбару келиб кўнглимиз оғриб колаётгани ҳам бор гап. Алалхусус, биз дунёвий давлат фуқароларимиз, ким қандай кийиниши, шубҳасиз, унинг шахсий иши, виждонига ҳавола илинган масала. Лекин шундай бир инсоний туйғу борки, уни писанд килмаслик инсонийлик шаънига иснод эмасмикан деган савол ўйлантириб кўяди. Бу туйғу ,гўзал хулк, ўзбекона одоб ва андишадир. Чуқур ва холис назар ташлаганда либос, умуман кийиниш маданияти одоб ва ахлок, миллий ўзига хослик, қадриятлар ва анъаналар мазмунидан келиб чикади. Бинобарин, азалдан "ҳаё ва ибонинг ташқи кўриниши кийимдир" деган ҳикматона таъкид халқимиз орасида бежиз машҳур бўлмаган.
Маданиятнинг гўзал белгиси кийиниш одатидир. Кимнинг қандай кийинганлигига қараб унинг дид - фаросати, моддий ва маънавий даражасини ҳатто касбини аниклаб олиш мумкин.
Инсонлар тафаккурида бошқалардан уялиш, андиша тушунчалари пайдо бўлгандан бошлаб кийиниш одати вужудга келган.
Кийиниш илк бор заиф жинс - аёллар орасида тарқалган. Шунинг учун ҳам Хотин -қизлар табиатида кийиниш, безаниш, тақинчоқлар тақиш тушунчалари турмушнинг асосий кўринишлари қаторида туради.
Дунё халқларининг турли миллатга мансуб бўлиб, бир-бирларидан фарқли равишда ҳаёт кечиришлари ҳам азалдан Аллоҳнинг иродаси ва илму ҳикмати. Яна бир жиҳат. Ўзбек қизлари беш ёшидан бошлаб оналари, опалари томонидан тикиш-бичишга ўргатилган. Ана шу жараёнда оналар ўзбек қизи амал қилиши лозим бўлган қонун-коидаларни изчаларининг онгига, ғуурига сингдирганлар. Деярли барча қизлар, чок ишларини, дўппи тикишни, сўзана ва кашталарга нақш солишни мукаммал билишган. Одобда солиҳа, фикрда зебо бўлиб улғайишган.
Кийиниш маданияти хилма-хиллик ва ўзига хосликдир. Тасаввур килинг, чиройли бокқа кирдинггиз, бу боғда анвойи гуллар очилиб ётибди. Бу гуллар бир-бирига ўхшамайди. Кўриниши, бўйи, шакли бошқа-бошқа. Худди шунингдек, одамзот кавмлари ҳам ранг-баранг. Гулга сув қуймаса, эътибор берилмаса, уни тикан босиб кетади, бадбўйлашади. Чунончи, аёлларимиз, қизларимиз ҳам чиройли гулдек, қалблари поклик, гўзаллик, ибо, шарм оби-наввотларидан озикланмаса, хароб бўлади.
Аммо яна бир ҳакикат борки, биз ўзбекона нафосат билан безанган халкмиз. Зинҳор-базинҳор буни хаёлимиздан канда килмайлик.
“Халқимизда кийимга қараб кутиб олинади, одобига қараб кузатилади деган нақл бор”. Инсоннинг ташқи кўриниши, яъни кийиниши унинг озодалиги, сочларини тартибли қилиб, йиғиштириб юриши қадди – қоматини, юриш - туриши ва ҳакозаларга келиши лозим. Киши бошқалар олдида кийимига эмас, балки ўзлигини ҳам намоён килади. Кийиниш безаниш воситасига айланиб қолмаслиги лозим. Баьзи ўзига бино қўйган ёшлар кўпинча бошқаларни қойил қолдириш учун ҳам безанишга ружу қўядилар. Аммо ҳақиқий маданиятли одам кийинишда меъёрига амал қилади. Ҳар бир ёш албатта замонавий кийингиси келади. Бунда давр талабини баҳона қилиб миллий урф одат ва аньаналарни ёддан чиқармаслиги зарур. Миллий қиёфамизни белгилайдиган муҳим кўрсаткичлардан бири бизнинг кийиниш маданиятимиз эканини, бошқалар бизга қараб хам халқимизга миллатимизга баҳо беришини ҳеч қачон унутмаслик лозим.
Маданиятнинг гўзал белгиси кийиниш одатидир. Кимнинг қандай кийинганлигига қараб унинг дид - фаросати, моддий ва маънавий даражасини ҳатто касбини аниклаб олиш мумкин.
Инсонлар тафаккурида бошқалардан уялиш, андиша тушунчалари пайдо бўлгандан бошлаб кийиниш одати вужудга келган.
Кийим одамни иссиқ - совуқдан сақлайди, киши танаси, руҳига ижобий таъсир қилади. Саломатликни барқарорлаштириб туради. Аммо у нафақат ҳимоя воситаси, балки кишини кўркам ва хушбичим кўрсатувчи зийнати ҳамдир.
Қадимдан ҳар бир халқ ўз миллий либосларига эга бўлган. Бу минтақа, шарт -шароит, турмуш тарзи, удум, урф - одатлар ва халқ табиати билан чамбарчас боғлиқ.
Ўзаро яқинлашиб ва турли алоқалар натижасида халклар кийиниш маданияти жиҳатларини бир -бирига кўчишига имкон яратган.
Умар розияллоҳу анҳу айтади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ким янги кийим кийганда: «Авратимни беркитадиган нарсамни ва хаётимда ясанадиган нарсамни менга кийгизган Аллоҳга хамд бўлсин», деса, сўнгра эскирган кийимини садақа қилса, тирик чоғида ҳам, ўлик чоғида ҳам Аллоҳнинг химоясида, Аллоҳнинг муҳофазасида ва Аллоҳнинг сатрида бўлгай», деганларини эшитдим». Термизий ривоят қилган.
Шарҳ: Бу ривоятда янги кийим кийган банда айтадиган ҳамду санонинг бошқача бир сийғаси билан бирга янги кийимни кийган одам эскисини муҳтожларга садақа қилиши тавсия қилинмокда.
Бу ҳам Исломий таълимотлардаги инсонпарварлик, ҳожатмандларга нисбатан эътиборли бўлиш руҳининг бир кўринишидир.
Шу билан бирга янги кийим кийганда Аллоҳга ҳамд айтган, эски кийимини муҳтож шахсга садақа килган банда учун Аллоҳ томонидан икки дунёда катта мукофотлар бўлиши ҳам таъкидланмоқда.
Ҳанафий мазҳаби уламолари аёл кишига юз ва кафтларини очиб юришга изн берар эканлар, юз ва қўлни зийнатламасдан, табиий ҳолда тутишни шарт қилиб қўядилар.
«... ва зийнатларини кўрсатмасинлар...»
Зийнат деганда чиройли кийимлар, такинчоқлар ва аёллар ўзларини чиройли кўрсатиш учун ишлатадиган турли воситалар кўзда тутилади. Исломда аёл кишига зебу зийнат ҳалол килинган. Чунки чиройли бўлишга уриниш ҳар бир аёлнинг табиатида бор. Аллоҳ уларни шундай қилиб яратган. Аёл киши ўзига хос кийиниши ўзига хос гўзаллик кашф этишини аёлларнинг ўзлари тушуниб етмоқлари керак. Бу ҳақиқатни аёллар ўзларига келган, уларнинг ҳақикий инсоний табиатлари ўзлигини намоён килган пайтда кўриш мумкин.
Ҳар бир аёл чиройли кўрингиси келади. Замон ўтиши билан зийнат ўзгариши мумкин, аммо аёл кишининг зийнатга бўлган рағбати ўзгармайди. Ислом аёл кишидаги ушбу рағбатни эътиборга олади. Аёл кишига зийнатланишга рухсат беради. Шу маънода эркакларга ҳаром килинган тилла, кумуш ва шойи ипаклар аёллар учун ҳалолдир. Демак, кийим танлашда ва улардан фойдаланишда адашмаслигингизни маслаҳат берардик. Чунки кийим нафақат кишининг ташки киёфасини, балки маънавий дунёсини, қайси миллатнинг фарзанди, қайси замоннинг қандай савияли одами эканлигини ҳам кўрсатиб туради.
Инсоннинг дид-фаросати кийим бошда, ҳаётий ҳаракатларида, ўзини тута билишда кўзда ташланади. Самимий, ок кўнгил, ўзига талабчан, умуман тарбияланган киши ташки кўрининишида сунъийликка кўймайдиган тарзда кийинишга, ўзини шунга муносиб тутишга ҳаракат килади. Дидли фаросатли киши ҳамиша ана шу киёфасини саклаб қолади. Ташки қиёфага эътибор бериш ички маънавий гўзалликнинг ифодаси ҳисобланади.
«Жўйбори Калон» аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим
муассасаси ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари: Ҳ.Н.Ҳалимова
Izoh qoldirish