15.04.2022

Рамазон ойи учун фатволар

Бир неча кун аввал "Саудиядаги кибор уламолар кенгашининг Рамазон ойи учун фатволари" мавзусидаги маълумот ижтимоий тармоқлар орқали кенг тарқалди. Ушбу маълумотда айрим мазҳабимизга мувофиқ келмайдиган ҳукмларни учратиш мумкин. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази томонидан ушбу маълумотга мўътабар манбаларга суянган ҳолда тузатиш киритилди. 1. Свеча қўйиш - 

❌

БУЗМАЙДИ

 - 

✅

БУЗАДИ 2. Кўзга дори томизиш - БУЗМАЙДИ 

❗️

(лекин эҳтиёти томизмаслик) 

3. Сурма қўйиш - БУЗМАЙДИ 4. Қулоққа дори томизиш - 

❌

БУЗМАЙДИ

 - 

✅

БУЗАДИ 5. Нафас қисишга қарши кислородли

 

❗️

(фақат ҳаво пурковчи)

 спрей қўллаш - 

БУЗМАЙДИ 

6. Сунъий йўл билан оғиздан кислород ҳайдалиши - БУЗМАЙДИ 7. Тери остига пенициллин укол олиш - БУЗМАЙДИ 8. Тери остига инсулин укол олиш - БУЗМАЙДИ 9. Тишни даволашдан олдин наркоз қилиниши, тишга пломба қўйиш ёки тозалатиш - БУЗМАЙДИ 10. Атирдан фойдаланиш, ҳидлаш - БУЗМАЙДИ 11. Юзга бўёқ суркаш (макияж) - БУЗМАЙДИ 12. Таҳлил (анализ) учун қон топшириш - БУЗМАЙДИ 13. Сузиш ва сувга шўнғиш - 

БУЗМАЙДИ

 

❗️

(лекин заруратсиз яхши эмас) 

14. Иҳтилом (уйқу асносида беихтиёр маний чиқиши) - БУЗМАЙДИ 15. Хушбўйлантирувчи моддалар қўшилмаган тоза мисвок ишлатиш - БУЗМАЙДИ 16. Тил тагига инфарктни даволаш учун қўлланиладиган таблетка қўйиб олиш - БУЗМАЙДИ 

❗️

(ютиб юбормаслик шарти билан) 

17. Балғамни ютиб юборишлик - БУЗМАЙДИ 18. 

❗️

Бурунга дори томизиш димоққа етса - БУЗАДИ 

19. Лабларни намловчи, юмшатувчи нарсалардан фойдаланиш, агар ютиб юборилмаса - БУЗМАЙДИ 20. Бурундан қон кетиши ва тиш олдирганда қон чиқиши - БУЗМАЙДИ 21. Томоқни чайқаб ишлатиладиган дори, агар ичкарига ютиб юборилмаса - БУЗМАЙДИ 22. Тиш пастаси, агар ошқозонга бирор нарса кетиб қолмаса - БУЗМАЙДИ 23. Зарурат учун овқатни тузини тотиб кўриш, агар ютиб юборилмаса - БУЗМАЙДИ 24. Ўз хоҳишисиз қусиб юбориш - БУЗМАЙДИ 25. 

❗️

Мускулга ва тери остига укол қилиш - 

БУЗМАЙДИ 

26. 

❗️

Томирга озиқлантирувчи укол

 - 

БУЗАДИ 

27. Қасддан оғиз тўла қайт чиқариш - БУЗАДИ 28. Қасддан маний чиқариш - БУЗАДИ 29. Тутун чиқарувчи хушбўйликларнинг тутунини атайлаб чуқур нафас билан ҳидлаб ичга тортиш - БУЗАДИ 30. Атирни шунчаки ҳидлашнинг ўзи - БУЗМАЙДИ 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати

Izoh qoldirish

Izohlar