КАМОЛИ ИМОН – САБР
Бисмиллахир роҳманир роҳийм
Бандаларига сабр , яхшилик ва силаи раҳм қилишга амр этган Аллоҳ таолога У зотнинг улуғлигига муносиб ҳамдлар бўлсин. Яхшилик килувчиларнинг раҳбари ва силаи раҳм этгувчиларнинг сарвари Муҳаммад Мустафо с.а.в га саловату саломлар бўлсин. Луғатда ,,сақламок ва боғламоқ “ дейилган сабр истелохда “ нафси талаб қилган нарсаларни тарк етмоқ” маъносида кўлланилади . Тасаввуфда эса сабр куннинг ҳар они ва ҳаётнинг ҳар лаҳзасида уларни хотирада тутиб худди унинг ҳузурида яшамоқдур . Аллоҳ субханаху таоло Куръони Каримни етмишдан ортиқ жойида турли сабаблар воситаси ила сабрни зикр етган. Жумладан ўрни билан сабрнинг лозимлиги, ахамияти ,даражаси , камоли , савобини англатган ва собирларга севинчли хабарлар етказган , ҳисобсиз фойдалари ваъда қилган, шу хол билан қулларига сабрли бўлмоқни тарғиб этган. Бақара сурасининг 153-оятида шундай марҳамат килинади ; “Эй иймон келтиргалар : Сабр ва намоз билан Аллоҳдан ёрдам сўранг Мухақақки , Аллоҳ сабр этувчилар билан биргадур” Аллоҳ субханаху таоло жами пайғамбарларга сабрни тавсия қилган. Уларга умматларидан етадиган турли машаққат ва тангликларни фақат сабр билангина енгишлари ва оз нафслари эмас, Аллоҳ учун сабр этишлари хабар килинган. Пайғамбаримиз саллоллоху алайхи васаллам ҳазратлари: “Эй умматим , иймон икки қисмдур бир қисми сабр , бир қисми шукрдур” деганлар Обидларнинг ибодатлари , зохидларнинг зухдлари, соимларнинг рўзалар, ҳожиларнинг ҳаж вақтида чеккан захматлари… барча машаққатларни енгиб ўтмоқ нафсни фарёду-фиғонидан халос этиб гуноҳва ёмонликларни тузатиб нафсларига ҳоким бўлмоқлари сабр билан бўлади. Негаки сабри бўлмаган кимсалар кўзлаган ишларига муваффақ бўла олмайди. Сирри Сакатий( Куддиси сирриху) ҳазратларидан сабр ҳақида сўрабдилар. У зот сабрнинг моҳиятини тушунтира бошлаган экан , шу чоқ оёғидан бир чаён чақа бошлабти. Бу ҳолни кўрганлар ҳайрон бўлиб : -Ҳазратим , нега чаённи ўлдирмадингиз ёки нарироққа отиб юбормадингиз? – деб сўрашибди. У зот: -“ Аллоҳдан ҳаё қилдим. Ҳам сабрдан сўз юритиб ҳам бир чаённи захрига чидай олмай фарёд ва фиғон қилсам, уят бўлар эди ,-деб жавоб берибди. (Имом Шаъроний) Сабрли бўлган киши қаҳр ва қазодан, жазо ,ғавғодан, машаққати дунёдан, охират азобларидан нафснинг орзуларига эргашишдан, душманлар билан ёқалашмоқдан ва неча минг балодан нажот топиб муродига етади. Икки дунё саодати ила ризо мақомига эришади. Сабрсиз киши ибодатда давом этишга сабр қила олмайди. Оқибатта ҳузур ҳам топа олмайди. Сабрнинг файзи ва савобидан бенасиб бўлади. Парвардигори олам барчамизга меҳрибон бўлиб, илмида комил ва айни замонда ҳалим, салим, гуноҳлардан кочувчи, мулойим табиатли , сўзида турадиган , вазмин , дунёси учун охиратини ва охирати учун дунёсини барбот этмайдиган севикли бандаларидан айласин, Амин.
“Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси 2 курс талабаси Шукурова Солиҳа
Izoh qoldirish