07.12.2021

"Конституция - виждон эркинлиги кафолати"

Тадбир таълим муассасаси директори А.Иноятов томонидан очиб берилди. Барчани Ўзбекистон Республикаси Конституциясни қабул қилинган кун муносабати билан табриклаган ҳолда сўз навбатини Мир Араб Олий мадрасаси маънавий ишлар бўйича директор ўринбосари М.Хўжаевга берилди.Диний ташкилотни ташкил этиш тартиби соддалаштирилди. Уни ташкил этиш учун 100 нафар ташаббускор мавжуд бўлиши ҳақидаги талаб бекор қилинди. Диний ташкилот қонунчиликка мувофиқ унинг ташаббускорлари (таъсисчилари) қарорига кўра ташкил этилади. Диний ташкилот қуйидаги шаклларда ташкил этилиши мумкин:

  • диний ташкилотларнинг республика бўйича марказий бошқарув органи;
  • диний таълим муассасаси;
  • маҳаллий диний ташкилот. 

Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги ЎРҚ-699-сон  Қонун Президент томонидан имзоланди. Қонуннинг янги таҳрири 35 та моддадан иборат. Аввалги таҳририда 23 та модда бўлган. Ушбу қонуннинг янги таҳрири 2021йил 5июль куни қайта таҳрирланди. Виждон эркинлигини таъминлашнинг асосий устуворликлари қуйидагилардан иборат:

  • фуқароларнинг динга муносабатидан қатъи назар, диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўймаган ҳолда, уларнинг виждон эркинлигига бўлган ўз ҳуқуқларини амалга ошириши учун тенг шарт-шароитлар яратиш;
  • конфессиялар ўртасидаги тинчлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, жамиятда диний бағрикенгликни таъминлаш;
  • жамоат тартибига, республика фуқароларининг соғлиғи ва ахлоқига, ҳуқуқ ва эркинликларига таҳдид солувчи диний ғоялар ҳамда қарашларнинг сингдирилиши ва тарқатилишига қарши курашиш ва бошқалар.

 Юқорида кўрсатилган фикрлар М.Хўжаев томонидан талабаларга тушунтирилди. Маърузадан сўнг талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Диний ташкилотнинг фаолияти, у Конституция, ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларини бузган тақдирда, суд томонидан тўхтатиб турилиши мумкин.

 Диний ташкилотлар мансабдор шахсларнинг диний ташкилотлар ҳуқуқлари ва эркинликларини бузувчи ҳаракатлари устидан судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод этилади.

 Қонундан жамоат жойларида ҳижобда юришга бўлган тақиқ чиқариб ташланди.

 

Маънавият ва маърифат ишлари

бўйича директор  ўринбосари:                                          И.Уста-Алимова 

Izoh qoldirish

Izohlar