03.12.2021

Таълим муассасасида амалга оширилган маънавий-маърифий тадбирлар

         Жорий йилнинг 3 декабрь  куни  Жўйбори Калон аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси директори А.Иноятовнинг “Имом Бухорийнинг “ал-Жомеъ ас-саҳиҳ” асаридаги тафсир илмига оид қарашлари” мавзусидаги 24.00.02 – Қуръоншунослик. Ҳадисшунослик ихтисослиги доирасида исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига муяссар бўлганлари муносабати ҳамда таълим муассасаси ўқитувчиси  М.Нўъмоновнинг қўлёзма шаклидаги  Қуръон китоби тақдимоти мносабати тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида барча мадраса аҳли устозимиз А.Иноятовни табриклади. Келгусида барча талаба ёшларга шундай даражалар нассиб қилиши учун бор куч қудрат билан билим олиш керак деди ўз сўзининг якунида таълим муассасаси директори.Тадбир домламизнинг муборак дуолари билан якунланди.

 

                                                                                                                                                     Таълим муассасаси директори:                                  А.Иноятов

Izoh qoldirish

Izohlar