01.12.2021

1 декабрь ОИТС га қарши кураш куни

Бутун жаҳонда миллионлаб инсонларнинг умрига зомин бўлаётган, кўплаб оилаларнинг тинчлигини бузаётган ва шу билан биргаликда дунёдаги давлатлар иқтисодига катта зарар етказаётган ОИВ инфекцияси ўзининг оқибатлари билан инсониятнинг энг долзарб муаммоси бўлиб қолмоқда.  Шу муносабат билан таълим муассасасида ОИТС маркази мутахассиси Д.Сатторова таклиф этилиб,талабаларга ушбу касалликни олдини олиш ҳамда унга қарши чора тадбирлар ҳақида фикр мулоҳазалар юритилди.
               
Бундан ташқари орттирилган иммунитет танқислиги синдроми касаллигинингсабаблари:
1.  Соғлом турмуш тарзига риоя қилмаслик
2.  Бесақолбозлик 
3.  Мигрантлар 
4.  Наркотик моддаларидан фойдаланиш
ОИТС касаллигининг юқиш йўллари:
1.Онадан болага она сути орқали
2.Қон орқали 
3.Стоматологик асбоб анжомлари орқали
4.Жинсий алоқа орқали
Мутахассис томонидан юқоридаги фикрлар талабаларга баён этилди. Таълим муассасаси талабалари томонидан берилган саволларга тўлиқ жавоб берилди.

ОИТС маркази мутахассиси Д.Сатторова ва  Жўйбори Калон аёл-қизлар хамшираси Тиллоева Гульшан

Izoh qoldirish

Izohlar