30.11.2021

Диссертация ҳимоялари муваффақиятли ўтди.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Илмий даражалар берувчи ДСc.35/30.12.2019.Исл/Тар/Ф.57.01 рақамли Илмий кенгашнинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

 Унда Жўйбори Калон ислом таълим муассасаси директори Иноятов Азизхўжа Хайруллоевичнинг “Имом Бухорийнинг “ал-Жомеъ ас-саҳиҳ” асаридаги тафсир илмига оид қарашлари” мавзусидаги 24.00.02 – Қуръоншунослик. Ҳадисшунослик ихтисослиги доирасида исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация ҳимояси ўтказилди.

Муҳим мавзуга бағишланган тадқиқот “IX аср тафсир илми ривожини ўрганишнинг назарий масалалари”, “Имом Бухорий “ал-Жомеъ ас-саҳиҳ” асарининг нақлий тафсир анъаналари шаклланишидаги ўрни” ҳамда “Имом Бухорийнинг Қуръон оятларини шарҳлашдаги ёндашуви хусусиятлари” каби боблардан иборат.

Шу куннинг ўзида “Aбу Шакур Кеший “Тамҳид” асарининг мотуридия таълимоти ривожида тутган ўрни” мавзусида Тошкент ислом институти Aқоид ва фиқҳий фанлар кафедраси мудири, тадқиқотчи Соатмурот Примовнинг 24.00.01 – Ислом тарихи ва манбашунослиги ихтисослиги доирасида исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси бўлиб ўтди.

Муҳокамалар давомида тадқиқот иши атрофлича таҳлил этилди. Мавзу юзасидан қизғин савол-жавоблар бўлиб ўтди. Кенгаш аъзолари диссертацияларнинг илмийлик даражаси юқори эканлигини қайд этишди.

Илмий мажлис якунида кенгаш аъзолари томонидан Aзизхўжа Иноятов Қуръоншунослик , Ҳадисшунослик ихтисослиги доирасида исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини Соатмурот Примов эса Ислом тарихи ва манбашунослиги ихтисослиги бўйича тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олишга муносиб экани бир овоздан маъқулланди.

Жўйбор калон таълим муассасаси матбуот котиби

Izoh qoldirish

Izohlar

30.11.2021 15:13
Оллоҳ зиёда қилсин. Домломизни Ўзи панохида асрасин илмларига барака ато этсин. Ислом ривожи йўлидаги хизматларидан Оллоҳ рози бўлсин