05.11.2021

Келинг бадиий китоб ўқиймиз

         Жорий йилнинг октябр ойи 2-3-хафтаси давомида талабаларнинг вақтларини сермазмун ўтказишни таъминлаш,уларнинг интеллектуал қобилиятларини оширишда  “Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси кутубхонасида “Келинг бадиий китоб ўқиймиз!” номли давра суҳбати бўлиб ўтди.Талабаларни бадиий   китобларга қизиқишларини ошириш мақсадида  улар қайси китобларга қизиқишлари аниқланиб, АРМ  фонди  Амина Шенлик ўғли (“Дор остидаги одам”,”Жангчи”,”Мария” “Европада муслима аёл”) китоблари, Акром Маликнинг “Ҳалқа”, Рауф Жилласуннинг “ Ҳалол луқма” китоби ва  Тохир Маликнинг бадиий асарлари  билан бойитилди. Бундан ташқари талабаларни интеллектуал қобилиятларини ошириш мақсадида “Кутубхоначи” лойихасига (МуҳаммадАли Эшонқулов тавсия қилган 100 китоб)  АРМ рахбари томонидан талабаларга таништирилиб, бу лойиҳадаги китобларни ўқишга тарғиб қилинди.Ушбу китоблардан 40 %и  китоб шаклида,қолганлари электрон шаклда таъминланди.

            Биринчи курс талабаларига “Қандай қилиб кўпроқ китоб ўқишга эришиш мумкин?” АРМ рахбари томонидан тайёрланган мақолани ўқиб эшитирилди. Мақолада кўпроқ китоб ўқишга эришиш усуллари ёритиб берилган. Суҳбат сўнггида талабалар ўзлари ўқиган китоблардан олган таассуротлари билан бўлишишди.

  " Бу китобда самимий инсонларни кўрдим. 

  Аллоҳга бўлган ҳақиқий муҳаббатни кўрдим.Мусулмон қайдай бўлиши   кераклигини кўрдим.

 Асри саодатдан ҳислар туйдим.

 Букитобни ўқигани бир кечавақтим кетди.

 Қалбимда туйган ҳисларим эса олам-олам.

 Бир вақтни ўзида ҳам йиғаб,ҳам кулиб ўқидим. Ажабо...."

                                                                                                 Хаитбоева Аиша,2 курс талабаси

                                                                                              (“Дор остидаги одам”-Амина Шенликўғли)

 

Ҳалол Луқма

"Роббим бандаларини яратар экан  унинг ҳар бир нафаси учун ризқини белгилаб қўяди.Биз истасак истамасак бу рмзқни токи тирик эканмиз истеъмол қиламиз.

Аммо шу билан бирга,ақл,идрок,жузъий ихтиёр ила сийлаган Роббим бандаларига ҳалол ва ҳаромни ,поклик ва напокликни,яхшилик ва ёмонликни таълим берди.

Мен бу айдио этитишни эшитар эканман қалбимдаги титроқлар ҳар лаҳзада тилларимда дуога кўзларимда дарёга айланади.

"Ҳалол Луқма"- Ҳалолдан топилган қанчалик оз бўлмасин умримизни мазмунини унинг моҳиятини ўзгартириб юборишига амин бўлдим.

Яна бу аудио китобни эшитиб мен таълифлай олмаган холатга ўзларингиз гувоҳ бўлишларингизни истар эдим....."

                                         

                                                                                         Убайдуллаева Хумора 

                                                                                       Жўйбори Калон мадрасасининг 4 курс талабаси

                                                                        

Жўйбори Калон аёл қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси АРМ рахбари Д.Амонова 

 

Izoh qoldirish