23.10.2021

Пайғамбаримиз ҳаётлари барчамизга ўрнак

Жорий йилнинг 22  октябрь куни Мавлид ойи муносабати билан таълим муассасаси ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари  Ҳалимова Ҳ ва ҳадис фан ўқитувчиси М. Бозорова томонидан" Мавлиди шариф тарихи ва тартиблари” номли тадбир ўтказилди.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг сийрат­лари – олтмиш уч йиллик ҳаётлари тарихи демакдир. У зотнинг қама­рий ҳисобда 63 йил, шамсий ҳисобда 61 йиллик ҳаётларини икки давр­га бўлиб ўрганишимиз мумкин: пайғамбарликдан ол­динги давр (571–610); пайғамбарлик даври (610–632).

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг пайғам­барликкача бўлган ҳаётлари умрларининг 40 йилини ўз ичига ол­ган эди. Исломга даъват бошланмаган давр“жоҳилият даври”, пай­ғамбарлик даври эса “Саодат асри” деб номланади. Саодат асри 23 йилни ташкил этади.

Тадбир давомида талабалар томонидан саловатлар ўқилди.Бундан ташқари пайғамбаримиз ўз замонадошларини жаҳолатдан қутқарганликлари  ҳақидаги саҳна кўриниши намойиш этилди. 

Расулуллоҳ алайҳиссалоту вассаломнинг пайғамбарликлари барча замонлар ва маконлар учун баробар эди. Шу боис бу пайғамбарликнинг соҳиби ҳам олий даражада бўлмоғи, ана шу буюк рисолатни, омонатни кўтаришга қодир бўлиши керак бўларди. Шунинг учун Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло у зотга хос ажралиб турадиган сифатларни ихтиёр қилди.

Аллоҳ таоло яратган бандалари ичида энг афзали, пайғамбарларнинг охиргиси ва мукаммали бўлмиш Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳаётлари барча инсоният учун ўрнак эканига, шунингдек, Аллоҳ таолонинг инояти ила йўғрилган ушбу муборак ҳаётнинг ҳар бир лаҳзаси ўта аниқлик ва диққат билан ўрганилганига ҳам заррача шубҳа йўқ.

 

Таълим муассаса ўқув ишлари 

бўйича директор ўринбосари :                                                   Ҳ.Ҳалимова

 

Маънавият ва маърифат ишлари

 бўйича директор ўринбосари:                                                И.Уста-Алимова

Izoh qoldirish