22.10.2021

Расулуллоҳ алайҳис-саломнинг ризқ йўлида меҳнат қилишларидаги ҳикматлар

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам йигитлик ёшини қаршилаши билан ризқ йўлида ҳаракат қила бошлади. У зот кейинчалик ўзлари ҳақида шундай деганлар “мен Макка аҳлининг қўйларини арзимаган чақалар эвазига боқиб берардим”.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ризқ ва озуқа топиш мақсадида чўпонлиқ қилишларида учта муҳим ибрат бор:

1) У зотнинг амакиси Абу Толиб жуда ҳам меҳрибон ва ғамхўр эди. Лекин, расулуллоҳ алайҳис-салом имкони етганича амакисига кўмаклашар эдилар. Гоҳо ишидан топаётган фойдаси амакисиникига нисбатан жуда оз бўларди. Аммо, бу нарсада ташаккур билдириш, имкон қадар ёрдамлашиш ва гўзал муносабат бор эди.

2) Аллоҳ таолонинг илоҳий ҳикмати бизга: инсон ўз қўли билан касб қилиб топган нарсалари энг тотли ва лаззатли эканини билдирмоқда. Энг қадрсиз ва ёмон нарса эса қийинчилигу машаққатсиз топилган молу дунё бўлишига ишора қилмоқда.

3) Агар инсонларни тўғри йўлга етакловчи насиҳатгўй киши насиҳат қилиши ортидан инсонларнинг қўлига қараб қолса, унинг эслатмалари ҳеч қийматга эга бўлмайди. Шунинг учун ҳар бир инсоннинг ўзини қасб ва ҳунари бўлиши керак. Шундагина инсонлардан бирортаси унга на миннат қилади ва на унинг тилини қиса олади.

 

Муҳаммад Юнус Муҳаммад Мусо ўғли

Жуйбори  Калон аёл-қизлар  ўрта 

махсус ислом билим юрти мударриси

Izoh qoldirish