06.09.2021

ИЛК ЎҚИШ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН "МУСТАҚИЛЛИК ДАРСИ" ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

2021 йил  6 сентябрь куни Бухоро шаҳар “Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида “Мустақиллик байрами” ва “Билимлар куни” муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида “Мустақиллик дарси” ташкил этилди. Тадбирда  Мусулмонлар идораси Бухоро вилоят вакиллиги бош имом хатиби Ж.Элов, Бухоро вилоят ҳоким ўринбосари, Э. Мажидов, вилоят ҳокимлиги диний масалалар бўйича котибият мудири Ғ.Баротов иштирок этишди. Тадбирни чиқиш сўзи орқали муассаса директори А. Иноятов очиб бердилар. 
“Билимлар куни”  ҳамда,  янги 2021 -2022 ўқув йили муносабати билан барча курс талабалар табрикланди.  Билимларимиз хайрли, амалларимиз қабул бўладиган, ҳаётимиз фаровон бўлсин деб ният билдирилди.

Izoh qoldirish