28.08.2021

МУНОСИБ ТУҲФА

2021 йил 23 август куни Давлатимиз раҳбари «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан мукофотлаш тўғрисида»ги фармонни имзолади.
2021 йил 28 август куни диний-маърифий соҳада фидокорона меҳнат қилаётган бир гуруҳ таниқли уламолар, исломшунос олимлар, тажрибали имом-хатиблар, жонкуяр мударрислар, фаол отинойилар ва диний соҳа ходимлари «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан мукофотланди. 
Жумладан Бухоро шаҳар «Жўйбори Калон» ўрта махсус ислом таълим муассасаси мудири, «Чаҳорбакр» жомеъ масжиди имом-хатиби Азизхўжа домла Иноятов  муносиб тақдирландилар.  
Фидойи ва жонкуяр устозимизга Аллоҳ таборака ва таолодан дин, халқ ва Ватан йўлидаги хизматларида улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз.

Izoh qoldirish