Тоҳаратда бўйинга масҳ тортиш мустаҳаблигига қуйидаги далилларимиз бор:
Bugun Sodiq Samarqandiyning “bo‘yinga mas‘h tortish hukmi" to‘g‘risidagi videosini ko‘rdim. U kishining so‘zlaridan ko‘ra o‘zini tutishi ko‘poq e‘tiborimni tortdi. Toshkentdagi Imom Buxoriy nomidagi islom institutida ta‘lim olganimizda ko‘plab ulug‘ ustozlar qarshisida dars tinglaganmiz. Ustozlarimizning sokin so‘zlashlari, nurlari, gaplarida sakinat borligiga guvoh bo‘lganman. Savol berilsa unga dona-dona qilib, osoyishlalik bilan javob berardilar. Hazrat Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahullohda ham shu sakinatni ko‘rish mumkin. Ammo bu insonda olimlarga xos bo‘lgan biror bir alomatni ko‘rmadim.
Endi videoda gaplarga keladigan bo‘lsak, “biz faqat payg‘ambarimiz qilgan amalni qilmamiz” deb aytilyapti. Unda u zot sollalohu alayhi vasallam o‘zlari qilmay yaxshi sanagan yoki tasdiqlagan amallarni bajarishimizni ham bid‘at sanalar ekanda.
Bo‘yinga mash tortish masalasi esa quyidagichadir:
Бўйинга масҳ тортиш мустаҳаб. Бу фиқҳий қарашга ҳанафийларнинг кўпчилик мутааххирин уламолари келишган. Мустаҳаб шариат соҳибидан уни қилган ёки айтганлиги ҳақида бир марта бўлса-да хабар содир бўлган иш бўлиб, айнан бўйинга масҳ тортиш борасида эса бир қанча ҳадислар мавжуд. Мустаҳаб – қилганга савоб, адо қилмаганга гуноҳ ва маломат бўлмайдиган амал экани маълум. Бўйинга масҳ тортиш борасидаги мана шу фиқҳий қараш васатийлик қоидаларига ҳам мувофиқ келади.
Бўйинга масҳ тортиш борасида айтилган юқоридаги фиқҳий қарашларга бирма-бир тўхталиш учун далиллар таҳлилига ўтиш мақсадга мувофиқдир. Далилларни эса шартли равишда икки қисмга ажратиш мумкин. Биринчи қисмга бўйинга масҳ тортиш кераклигига далолат қиладиган ҳадиси шарифларни киритишимиз мумкин. Уларнинг барчасининг иснодлари заиф ва айрим ровийлари борасида гап-сўз қилинган. Лекин, буларда бўйинга масҳ тортиш ҳақида сароҳатан ва иборатан сўз юритилган. Иккинчи қисмга бўйинга масҳ тортиш борасида ишора қилинган саҳиҳ иснодли ҳадиси шарифларни киритиш мумкин. Уларда бўйинга масҳ тортиш ҳақида сароҳатан ва иборатан фикрлар учрамайди.
Таъкидлаш ўринлики, ҳадис ибораси орқали бўйинга масҳ тортиш борасида сўз юритилган ҳадисларнинг барчаси заиф бўлиб, ҳанафийликка кўра раъй ва қиёсдан кўра мазкур заиф ривоятларни устун қўйиш ва ундаги фикрларни амалга ошириш мақсадга мувофиқдир. Мазкур ривоятлар қуйидагилардан иборат:
1) Абу Нуаймнинг "Тарихи Исбаҳон" асарида Ибн Умар (р.а.)дан ривоят қилинган ҳадиси шариф бор:
من توضأ و مسح عنقه وقى الغلّ يوم القيامة
"Кимки таҳорат қилиб, бўйнига масҳ тортса, қиёмат куни занжирдан озод қилинади" (Абу Нуайм, "Тарихи Исбаҳон", 1/242).
Манбаларда мазкур ҳадиси шарифни ҳатто саҳиҳ бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳам қайдлар учрайди. Жумладан, Жалолиддин ас-Суютийнинг "ат-Талхис ал-ҳабийр"ида бундай дейилган:
وَأَنَا قَرَأْتُ جُزْءًا رَوَاهُ أَبُو الْحُسَيْنِ بْنُ فَارِسٍ بِإِسْنَادِهِ ، عَنْ فُلَيْحِ بْنِ سُلَيْمَانَ ، عَنْ نَافِعٍ ، عَنْ ابْنِ عُمَرَ ، أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ : { مَنْ تَوَضَّأَ وَمَسَحَ بِيَدَيْهِ عَلَى عُنُقِهِ ، وُقِيَ الْغُلَّ يَوْمَ الْقِيَامَةِ } ، وَقَالَ : هَذَا إنْ شَاءَ اللَّهُ حَدِيثٌ صَحِيحٌ ، قُلْتُ : بَيْنَ ابْنِ فَارِسٍ ، وَفُلَيْحٍ مَفَازَةٌ ، فَيُنْظَرُ فِيهَا
"Мен Абулҳусайн ибн Фориснинг ўз исноди ила ривоят қилган бир жузини ўқигандим. Унда Фулайҳ ибн Сулаймондан, у Нофеъдан, у эса Ибн Умар (р.а.)дан ривоят келтирилган. Пайғамбар (с.а.в.) "Кимки таҳорат қилса ва икки қўли билан бўйнига масҳ тортса, қиёмат кунида занжирдан халос бўлади" деганлари келтирилиб, сўнг "Бу инша Аллоҳ саҳиҳ ҳадисдир!" деган. Мен айтаманки, унга эътибор берсанг, Ибн Форис билан Фулайҳ орасида очиқлик (узоқ муддат) бор!" (ас-Суютий, "ат-Талхис ал-ҳабийр", 1/98).
2) Имом Абу Довуд ва Аҳмад каби муҳаддислар Талҳа ибн Мусаррифдан у эса отасидан, у эса бобосидан ривоят қилган ҳадиси шарифни зикр қилганлар:
رَأَيْتُ رَسُولَ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- يَمْسَحُ رَأْسَهُ مَرَّةً وَاحِدَةً حَتَّى بَلَغَ الْقَذَالَ - وَهُوَ أَوَّلُ الْقَفَا - وَقَالَ مُسَدَّدٌ وَمَسَحَ رَأْسَهُ مِنْ مُقَدَّمِهِ إِلَى مُؤَخَّرِهِ حَتَّى أَخْرَجَ يَدَيْهِ مِنْ تَحْتِ أُذُنَيْهِ.
"Расулуллоҳ (с.а.в.)ни кўрдимки, ул зоти шариф бошларига бир марта масҳ тортдилар ҳатто "қазол"гача етказдилар". "Қазол" бу орқа бўйиннинг бошланишидир. Мусаддад айтади: "Бошларига бошланишидан орқага томон масҳ тортдилар, ҳатто иккала қўлларини икки қулоқлари остидан чиқардилар" (Абу Довуд, 1/132; Аҳмад, 3/15993).
Мазкур ривоят икки сабабга кўра заиф дейилган. Биринчиси ҳақида Абу Довуднинг ўзи шу ерда Мусаддаднинг ушбу ҳадисни Яҳёга зикр қилганида уни инкор қилганини қайд қилган, яна Аҳмад ибн Ҳанбал эса Ибн Уйайнанинг Талҳа ибн Мусаррифнинг отасидан, у эса бобосидан қилган ривоятига бепарволик ила қараб, инкор қилганини зикр қилиб кетган.
Имом Нававий Талҳа ибн Мусаррифни тобеъийнлардан бўлган таниқли имом деб қайд қилган. Олтита саҳиҳ тўпламларда ундан ҳадислар ривоят қилинган. У Ҳамадоннинг Ём қишлоғидан бўлган. 112 ҳ.йилда вафот этган. Ибн Ҳажар эса уни кўфалик ишончли фозил ровий, деган.
Izoh qoldirish