21.08.2021

Ўзбекистонда 21 август куни умумхалқ "Хайрия ҳашари" муносабати билан "Жўйбори Калон" аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида хайрия ва ҳашар ишлари давом этмоқда

Ўзбекистонда 21 август куни умумхалқ "Хайрия ҳашари" муносабати билан "Жўйбори Калон" аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида хайрия ва ҳашар ишлари давом этмоқда

Фармойишга кўра, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, республика бўйлаб коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2021 йилнинг август ойи «Маҳаллаларни ободонлаштириш» ойлиги этиб ҳам белгиланди.

«Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик» шиори остида ўтказилиши режалаштирилаётган ушбу ташаббус доирасида:

маҳаллалар;
аҳоли яшаш хонадонлари;
кўп қаватли уй атрофлари;
гузар ва хиёбонлар;
зиёратгоҳ ва қабристонлар;
кўча ва болалар майдончаларида кенг ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилади.

Шунингдек, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган оилалар, ёлғиз яшовчи ҳамда ногиронлиги мавжуд фуқаролар ҳолидан хабар олиниб, уларнинг яшаш шароитлари яхшиланиб, уй-жойларини таъмирлашга кўмаклашилади.
 

Izoh qoldirish