
Ўзбекистон мусулмонлар идораси тасарруфидаги Ислом билим юртларига кириш тест синовлари
Ўзбекистон мусулмонлар идораси тасарруфидаги Ислом билим юртларига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовлари 2021 йил 18 август куни 2 сменада бўлиб ўтади ва 19:00 да бошланади.
✅ Тест синовлари республика бўйича қуйидаги очиқ майдонларда ўтказилади:
👉 Қорақалпоғситон Республикаси – “Турон” марказий стадиони;
👉 Андижон вилояти – Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби стадиони (3 сектор);
👉 Наманган вилояти – 17 болалар-ўсмирлар спорт мактаби “Навбаҳор-умид” стадиони;
👉 Бухоро вилояти – “Дилкушо” теннис спорт мажмуаси;
👉 Хоразм вилояти – Футбол академияси қошидаги “Хоразм” спорт мажмуаси (1 сектор);
👉 Сурхондарё вилояти – Термиз ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати футбол майдони;
👉 Қашқадарё вилояти – “Насаф” футбол клуби машғулотлар майдони (2 сектор);
👉 Тошкент шаҳри – Ботаника боғи (1-2-3-4 секторлар).
📌 Абитуриентлардан тест синови ўтказиладиган ҳудудга шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома билан 18:30 дан кечикмаган ҳолда келишлари сўралади.
Абитуриентлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг qabul.muslim.uz сайти ҳамда @qabulmuslimuz_bot ва @qabulmuslimuz2_bot телеграм ботлари орқали олишлари мумкин.
Манба: Давлат тест маркази
Izoh qoldirish