15.08.2021

ТАЪЗИЯ

ТАЪЗИЯ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Темирхон ўғли Алимов ҳазратлари оғир хасталикдан сўнг 71 ёшда вафот этдилар.

Аллоҳ таоло Муфтий ҳазратларини Ўз мағфиратига олсин, иймонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

Ҳақ таоло ҳазратимизнинг барча солиҳ амалларини, динимизга қилган хизматларини, илм-маърифат, зиё таратиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, чеккан дардларини барча саҳву хатоларига каффорат қилиб, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси "Жўйбори Калон" аёл-қизлар ўрта махсус ислом  таълим муассасаси ўқитувчи-мударрисaлари номидан муфтий Усмонхон Алимовнинг оила аъзолари, фарзандлари, ёр-биродарларига ҳамдардлик билдирамиз.

"ИННА ЛИЛЛААҲИ ВА ИННАА ИЛАЙҲИ РООЖИЪУУН"
 

Izoh qoldirish

Izohlar