Тоҳаратда бўйинга масҳ тортиш мустаҳаблигига қуйидаги далилларимиз бор:
Лайсдан у Толҳадан, у отаси (Мусорриф)дан, у бобосидан ривоят қилинади:
"Албатта, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошларига масҳ тортганларини то бўйинларининг орт томонидан олд томонигача етказганларни бир маротаба кўрган”.
Имом Аҳмад ривоят қилган.
Абулҳасан ибн Форис Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ва “сахих” деб таъкидланган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
Яъни:
“Ким тоҳарат қилиб, бўйнига икки қўли ила масҳ тортса, қиёмат куни ғулдан сақланади”.
Учинчи далил:
Имом ал-Баззор Воил ибн Ҳужр розияллоҳу анҳудан
ривоят қилган ҳадисда, жумладан, шундай дейилган:
Яьни:
“...Сўнгра бошларига уч марта, қулоқларининг сирт тарафига уч марта ва бўйинларининг
сирт тарафига масҳ тортдилари”.
Худди шу маънода бошқа ривоятлар ҳам бўлиб, ҳаммалари бир-бирларини қувватлаб келади. Яна нима керак? Ўзи ёки ўзига ёққан тараф билмаган ҳадисни топиб амал қилганлар бидъатда айбланаверадими? Бошқалар ҳадисни топмаган бўлсалар, ҳанафийларда нима айб?
Ҳуснигул Халимова
Izoh qoldirish