12.08.2021

Мафкуравий таҳдидларга қарши курашишнинг долзарб йўналишлари

 Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Бизларга тинч ва осуда ҳаётни инъом этган Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамд-у санолар бўлсин.

"Мафкура" сўзи арабча сўздан олинган бўлиб  фикрлар мажмуйи — муайян ижтимоий гуруҳ ёки  қатламнинг, миллат, жамият ёки давлатнинг манфаатлари, орзулари, мақсадлари ифодаланган қарашлар ва уларни амалга ошириш тизимидир.

Унда манфаатлари ифодаланаётган гуруҳ ва қатламларнинг ўтмиши, бугунги куни ва истиқболи ўз ифодасини топади. Мафкура ҳар қандай жамият ҳаётида зарур. Инсоният тарихида турли-туман мафкуралар бўлган. Турли халқлар ва ижтимоий кучларнинг ғоявий раҳнамолари, мутафаккир ва арбоблари ўзларининг манфаат ва мақсадларидан келиб чиқиб мафкуравий таълимот ва дастурлар ишлаб чиққанлар.

Ҳар қандай мафкуравий жамиятда янги пайдо бўлган ижтимоий-сиёсий кучларнинг талаб-эҳтиёжлари, мақсадларини ифода этувчи янги ғоявий тизим сифатида мафкура вужудга келади, асосан, қуйидаги вазифаларни ўз олдига қўяди:
муайян ғояни одамларнинг онгига ва руҳиятига сингдириш;
аҳолининг турли гуруҳларини бирлаштириш; 
кўзланган мақсад ва ниятларга эришиш учун одамларни сафарбар этиш;
уларни маънавийруҳий рағбатлантириш; 
аҳолини, айниқса, ёш авлодни ғоявий тарбиялаш ва мафкуравий иммунитетни шакллантириш;
бошқа мафкуравий ва ғоявий таъсирлардан ҳимоя қилиш.

Мафкура муайян фалсафий, диний таълимотлар асосида яратилади, маълум илмий қарашлар, ахлоқий тамойилларга таянади, у ўз моҳияти ва таъсир кучига кўра, жамиятни бирлаштириши ёки уни бир-бирига қарама-қарши тарафларга бўлиб юбориши, давлатнинг жаҳондаги обрў ва мавқейини ошириши ёки тушириши, халқларни юксакликка кўтариши ёки таназзулга дучор этиши мумкин. 

 Минг афсуслар бўлсинки ёвуз кучлар бир миллатни таназзулга учратиш мақсадида унинг айнан мафкурасига таҳдид сола бошлайди.

Маънавий хуруж уюштираётган кучлар жамиятимиз аъзоларини миллий маданий бойликлар 
ва  имкониятлардан  бегоналашти-ришга  ҳаракат  қилмокда.  Шу  мақсадда  улар  Интернет 
тармоғидан,  кинофилмлар  ва  санъат  турларидан  фойдаланган  ҳолда  ниҳоятда  оҳанграбо,  лекин 
енгил-елпи,  инсон  тафаккурини  ривожлантиришга  эмас,  аксинча  унинг  саёзлашувига  хизмат 
қилувчи  намуналарни  жамиятимизга  олиб  киришга  интилмоқда. 

 Бундай  санъат  ва  маданият 
намуналарида беҳаёлик, мантиқсизлик ғояларининг тарғиботи етакчилик қилмоқда. Ваҳоланки, 
бу  мамлакатларнинг ўзлари  миллатларни  парокандаликка  олиб  борадиган,  инсоният  учун  шармандали  вазиятларни  демократия,  инсон  ҳуқуқлари  каби  олий  қад-риятлар  шиори  остида  тарғиб 
қилмоқда. 

Фуқаролар  сиёсий  онги  ҳамда  миллий  қадриятларга  нисбатан  хуружлар  ва  уларни  асраш 
зарурлиги  бугунги  муҳим  масалалардан  биридир.  

Бу  ҳар  биримизнинг  бурчимиз  ва  уни  таъминлашда  қуйидагиларга  эътибор  бериш  мақсадга 
мувофиқ:
 1) миллий маънавий қадриятларни авайлаб-асраш; 
2) ёшларни миллий руҳда тарбия-лаш; 
3) миллий манфаатларни ҳимоя қилиш; 
4)тарғибот ишлари-ни янада кучайтириш. 

Зеро,  бугунги  давр  воқелиги  ҳар  бир  масалада  янгича  тамойиллар  асосида  ёндашишни 
тақозо  этмоқда.  Муайян  тушунчалар,  ғоялар  ёки  тамойилларни  англаб  олиш  ишнинг  бир 
қисми, холос. Шу маънода, миллий- маънавий таҳдидларга қарши курашда амалий ишларга эътибор 
бериш асосий масаладир. 

Албатта,  бу  масала  барча  замонларда  буюк 
мутафаккир, маърифатпарвар боболаримизни ўйлантириб келган, халқимиз эътиборидан ҳеч қачон четда қолмаган. Лекин бугун биз мутлақо бошқа даврда яшамокдамиз, энди ҳаёт талаблари ўзгача. 
Бинобарин, ўзини асрашни ўйлаган ҳар бир халқ кўпроқ келажаги ҳақида қайғурмоғи керак. Халқимизнинг жаҳон тараққиётига қўшган ҳиссаси ўтмишда қанчалик улкан бўлмасин, шунинг  ўзи  билангина  ҳозирги  даврда  тараққий  этган  давлатлар  орасида  муносиб  ўрин  эгаллаш қийин.  Факат  миллий  истиқлол  ғоясигина  миллатнинг  куч-қудратини,  салоҳиятини  рўёбга  чиқариши,  халқимизни  бунёдкорликка  сафарбар  етиши,  юртимизда  истиқомат  қилаётган  барча 
фуқароларни  жипслаштириши,  дунёга  ҳукмронлик  қилишга  интилаётган,  ғаразли  мақсадларни 
кўзлаётган кучлар, бузғунчи ғояларга қарши ишончли тўсиқ бўлиши мумкин. Шу боис 
ҳам  жамиятимиз  аъзолари  сиёсий  онгини  ошириш  масаласига  сифат  жиҳатидан  бутунлай  янгича 
асосларда  ёндашиш  давримизнинг  энг  асосий  муддаосини  ташкил  этади.  Чунки  юқорида 
таъкидланганидек, ўз миллий манфаатларини таъминлай олган жамиятнинггина умри боқий бўлади. 

"Жўйбори Калон"  ДТМ маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари И. Уста-Алимова



 

Izoh qoldirish