✅“Имом Бухорий - муҳаддислар фахри”
#мустақиллик_35_йиллиги_ҳадяси
#ҳадя_китоблар
#эҳсонинг_мукофоти_эҳсондир.
#мутолаа
“Марказий Осиё Уйғониш даврининг кўплаб ёрқин намояндаларининг ислом ва жаҳон цивилизациясига қўшган бебаҳо ҳиссасини алоҳида қайд этмоқчиман. Ана шундай буюк алломалардан бири Имом Бухорий ўз аҳамиятига кўра ислом динида Қуръони каримдан кейинги муқаддас китоб ҳисобланган “Саҳиҳул Бухорий”нинг муаллифи сифатида бутун дунёга тан олинган”
Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Мир Араб олий мадрасаси ректори, Имом Бухорий" ордени совриндори, уламолар кенгаши аъзоси устоз Жобир домла Эловнинг буюк муҳаддис меросига бағишланган "ИМОМ БУХОРИЙ — муҳаддислар фахри" номли китоби нашр қилинди.
Ушбу китоб Мустақиллигимизнинг
35 йиллиги муносабати билан китоб муаллифи томонидан (16 дона) "Жўйбори Калон" аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси Ахборот ресурс маркази фондига ҳадя қилинди.
Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Ар-Роҳман сураси, 60-оятида шундай марҳамат қилади: “Эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир”.
Эҳсон қилинадиган жойлар кўп, лекин унинг энг афзали ва энг манфаатлиси толиби илмга берилганидир.
Ушбу рисолада ҳадис илмининг султони Имом Бухорий бобомизнинг ҳаёти, илмий изланишлари, устоз ва шогиртлари, ёзган асарлари ва илмий мулоқотлари борасидаги кўплаб маълумотлар ўқувчилар ҳукмига ҳавола қилинган. Муҳаддис Бобомизнинг Пайғамбаримиз ҳадисларини тўплаш йўлида чеккан машаққатлари ўқувчиларни ҳам эътиборсиз қолдирмайди.
Аллоҳ таоло барчаларимизни илмий, маънавий, маърифий, диний ва оммабоп китобларга, илмга бўлган муҳаббатимизни зиёда қилиб, ўқиган ҳар бир китобимиз нафақат ўзимизга, балки атрофдаги барча инсонларга манфаатли бўлишини насиб этсин.
✍️ Шомуротова Гулшан
УЗ
РУ
EN
العربية
Izoh qoldirish