06.04.2026

ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ.

 

             ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ.

 2026 йил 4 апрель куни Ҳадис илми мактаби ҳамда Жўйбори Калон аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди. Мазкур келишув Ўзбекистон Республикаси Конституцияси,  қонунлари ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидалари асосида илм фан ривожи, диний-маърифий соҳасидаги маънавий меросимизни замонавий илмий ёндашув ва таълим соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган.

 

❗️Меморандум доирасида қуйидаги йўналишларда ҳамкорлик қилинади:

   🔹Имом Бухорий илмий меросини кенг  ўрганиш бўйича мутахассис олимлар ҳамкорлигини кенг йўлга қўйиш, 
   🔹Имом Бухорий илмий мероси асосларини, унинг бугунги кундаги аҳамиятини илмий тадқиқ этиш йўналишида таълим муассасаси педагог-ўқитувчилари билан ўзаро ҳамкорликни  ўрнатиш, 
   🔹Ёшларни турли ғоявий таҳдидлардан асраш, сохта тариқатчиликнинг олдини олиш бўйича ўзаро ҳамкорликда тавсиялар ишлаб чиқиш,
   🔹 Ҳадис илми мактаби билан ҳамкорликда ёш авлодни бағрикенглик ҳамда ўзаро ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида турли тадбирлар ташкил этиш ва бошқалар киради.
     Мазкур меморандумни имзолаш давомида келгусида таълим муассасаси ва  Ҳадис илми мактаби ўртасида ўқув-услубий, илмий-тадқиқот, маънавий-маърифий йўналишларда ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга келишиб олинди. 
 

Izoh qoldirish