28.03.2026

Америка қўшма штатларида яшовчи ислом динига ихтисослашган таълим муассасаси ўқувчилари ташрифи

 

2026 йил 28 марти куни  “Жўйбори Калон” аёл-қизлар  таълим муассасасига Америка қўшма штатларида яшовчи  ислом динига ихтисослашган таълим муассасаси ўқувчилари оила аъзоси ва устоз мураббийлари билан ташриф буюришди.
Ушбу ташриф Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг топшириғи асосида ташкил қилинди.
Меҳмонлар ташриф жараёнида таълим муассасаси тарихи,  талабалар учун яратилган шарт-шароитлар ва таълим жараёнлари билан танишишди. Хусусан, таълим муассасаси директори О.Шарипова таълим муассасаси таълим дастурининг фаолияти  талабалар  учун яратилган шароитлар, ўқув жараёнининг ташкил этилиши ва ўқув дастурлар асосида олиб борилаётган дарслар, ўқув хоналари, таълим сифати ва  амалдаги ютуқлари  ҳамда юртимизда кейинги йилларда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида ўз фикрларини баён қилдилар.

 

 

 

Ўзбекистон халқи азалдан меҳмондўст бўлиб, айниқса, миллий ширинликлари алоҳида ўринга эга. Ўзбек миллий ширинликлари халқнинг бой тарихи, маданияти ва анъаналарининг ажралмас қисми ҳисобланади. Ташриф доирасида меҳмонларни миллий қадриятлар  асосида ўзбек миллий ширинликлари билан безатилган дастурхонга таклиф қилинди. Таълим муассасасига ташриф буюрган меҳмонлар ҳар бир ширинлик тарихи, тайёрлаш усули уларда катта қизиқиш уйғотди.

Ташриф давомида меҳмонлар Ўзбекистонда диний соҳадаги ислоҳотлар ва яратиб берилган шарт-шароитларни кўриб,  ўз ҳайратларини изҳор этишди. Жумладан, Таълим муассасаси устозлари ва талабалари ўртасидаги ўзаро ҳурмат шукуҳи, миллийлик акс этган бежирим либослари, синф хоналари, кутубхона, муҳташам бино уларда ўзгача таассурот қолдирганлигини эътироф этишди.

Таълим муассасаси матбуот хизмати. 
 

 

 

 

Izoh qoldirish