муборак Рамазон ҳайити ва Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлаш
#Maʼnaviy_maʼrifiy_tadbir
#Ramazon_hayiti_Navro‘z_bayrami

2026 йил 18 март куни “Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида муборак Рамазон ҳайити ва Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлаш ва талабаларнинг таътил даврини мазмунли ўтказиш мақсадида таълим муассасаси ўқитувчилари, ишчи-ходимлари ва талабалари иштирокида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда таълим муассасаси директори О.Шарипова жорий йилда Наврўз айёми Рамазон ҳайити кунларига тўғри келаётгани алоҳида маъно касб этишини қайд этди. Шунингдек, О.Шарипова барчани қўшалоқ байрам инсонпарварлик, янгиланиш ва бағрикенглик айёми билан табриклаб, юртимизда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳатлар ҳақида фикр билдирди.
Таълим муассасаси матбуот хизмати
УЗ
РУ
EN
العربية
Izoh qoldirish