04.02.2026

Давлат ва жамият бошқарувида аёлларнинг ўрни

#ташриф
#маънавий_маърифий_суҳбат

 

“Давлат ва жамият бошқарувида аёлларнинг ўрни ва мавқеини мустаҳкамлаш
ислоҳотларнинг энг устувор йўналиши”дир.
                
               Ш.М.Мирзиёев

 

Ҳозирги кунда аёлларнинг илм олиши жамият тараққиётида муҳим омил сифатида қаралади. Илм ва таълим хотин-қизлар учун нафақат шахсий ривожланиш, балки ижтимоий ва иқтисодий фаолликни ошириш воситаси ҳамдир. Турли илмий тадқиқотлар шуни  кўрсатадики, аёлларнинг таълим даражаси юқори бўлган жамиятларда аҳоли саломатлиги, иқтисодий барқарорлик ва гендер тенглиги ҳам юқори бўлади.
Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш,  жамиятда уларнинг мавқеини мустаҳкамлаш ва  уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 
4 феврал куни "Жўйбори Калон" аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасига  Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хотин- қизлар бўлими бошлиғи 
Д. Эгамова ва бош мутахассис 
М. Абубакирова ташриф буюрди. 
Тадбирда Д.Эгамова мамлакатимизда хотин-қизларнинг таълим олиши учун берилаётган имкониятлар,   талабалар юртимиз равнақи ва илм-фанига ўз ҳиссаларини қўшиши, келажакда улардан диний соҳада улкан натижалар кутилаётгани ҳақида тўхталди ва ватанимиз ривожи ва динимиз равнақи йўлида фидойи инсонлар бўлишлари лозимлиги тўғрисида фикр билдирди.
Шунингдек М. Абубакирова диний-маърифий саводхонлик, бидъат-хурофотлардан сақланиш ва  аёл-қизларга хос масалалар  юзасидан  зарур тавсиялар берди.
 Тадбир якунида талабаларнинг қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.

 

 

Таълим муассасаси матбуот хизмати. 
 

Izoh qoldirish