ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ.

📝ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ.
2026 йил 26 январ куни Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот маркази ҳамда Жўйбори Калон аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди. Мазкур келишув илмий-тадқиқот, маънавий-маърифий ва таълим соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган.
🤝Меморандум доирасида қуйидаги йўналишларда ҳамкорлик қилинади:
✅Хожагон-нақшбандия тариқати, азиз авлиёларининг юксак инсонпарварлик ғояларини илмий асосда ўрганишда кенг ҳамкорликни йўлга қўйиш,
✅Тасаввуфнинг илмий ва тарихий асосларини, амалий тасаввуфни, унинг бугунги кундаги аҳамиятини илмий тадқиқ этиш йўналишида ўзаро алоқаларни ривожлантириш,
✅Ёшларни турли ғоявий таҳдидлардан асраш, сохта тариқатчиликнинг олдини олиш бўйича ўзаро ҳамкорликда тавсиялар ишлаб чиқиш,
✅Турли тадбирлар ташкил этиш ва бошқалар киради.
Мазкур меморандумни имзолаш давомида келгусида таълим муассасаси ва Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот маркази ўртасида ҳамкорликни янада кучайтириб, янги босқичга олиб чиқишга келишиб олинди.

УЗ
РУ
EN
العربية
Izoh qoldirish