17.01.2026

Аёл-қизлар таълими – эътибор марказида!

#маънавий_маърифий_учрашув

Аёл-қизлар таълими – эътибор марказида!

 

Жорий йилнинг 17 январь куни "Жўйбори Калон" аёл-қизлар ислом таълим муассасасида Бухоро вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Ориф домла Амонов, Бош имом-хатибнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Ризвон Бахромова ва масъуллар иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида талабаларнинг таълим жараёни ва яшаш шароитлари билан танишилди.Шунингдек, ижтимоий ва маънавий эҳтиёжлари муҳокама қилиниб,  ҳомийлар кўмагида муассасанинг моддий эҳтиёжларига кўмаклашиш келишиб олинди.

 

 

 

 

Тадбир сўнгида таълим муассасаси директори О. Шарипова фикр билдириб, айтилган фикрлардан тўғри хулосалар чиқаришимиз лозимлиги, мамлакатимизда хотин-қизларнинг таълим олиши учун берилаётган имтиёзлар, ислоҳотларга шукроналар билдириб, унинг қадрига етиш, билдирилган ишончни оқлаш,  ғамхўрликларга муносиб бўлиш, Ватанимиз ривожи ва динимиз равнақи йулида фидойи инсонлар бўлишлари лозимлигини айтди.

 

Ушбу учрашув талабаларга эътибор қаратилган ва уларни қўллаб-қувватлашга ёндашилган муҳим тадбир сифатида эътироф этилди
 

 

 

Таълим муассасаси матбуот хизмати.

Izoh qoldirish