Ёшлар масаласига алоҳида эътибор давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан биридир
Ёшлар масаласига алоҳида эътибор давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан биридир.

2025 йил 12 декабр куни “Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида 2025/2026 ўқув йили битирувчи талабаларни ишга тақсимот ва иш билан таъминлаш юзасидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари М.Муҳаммадсиддиқов юртимизда диний таълим соҳасида амалга оширилаётган ишлар, соҳага доир янгиликлар, таълимни юқори босқичларда давом эттиришни истаган битирувчилар учун ҳам кенг имкониятлар мавжудлиги тўғрисида батафсил маълумотлар берди.

Учрашувда таълим муассасаси битирувчи курс талабалари таълимни юқори босқичларда давом эттириш ва ишга жойлашиш бўйича ўз таклифларини билдирдилар.

Учрашув сўнгида “Суннатларнинг фазилати” 300дан ортиқ Набавий суннат жамланмаси китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
Таълим муассасаси АРМ бош мутахассиси: Г. Шомуротова
УЗ
РУ
EN
العربية
Izoh qoldirish