02.12.2025

4+2 - Дуал таълим дастури

" Жўйбори Калон" аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси битирувчи курс талабаларининг   4+2 - Дуал таълим дастури доирасида  "Зўравонликка қарши   16 кун"  акциясида   "Ҳавзи-нав" МФЙ  билан ҳамкорликда тарғибот тадбири ўтказилди.  Аёллар ва қизларни ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, жамиятда гендер тенгликни таъминлаш мақсадида жаҳоннинг 187та  мамлакатида ўтказилаётган “Зўравонликка қарши 16 кун” халқаро кампанияси доирасида юртимизда  ҳам изчил тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Мазкур ташаббус ҳар йили 25 ноябрдан 10 декабргача давом этади ва аёллар ҳамда қизларга нисбатан зўравонликка барҳам беришга қаратилган энг йирик глобал ҳаракатлардан бири ҳисобланади.  

                     "Ҳавзи-нав" маҳалла фуқаролар йиғинида  "Зўравонликка қарши 16 кун акцияси"  доирасида 1 декабр куни “Жўйбори калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси  битирувчи 3-босқич талаба қизлари,  белгиланган амалиёт  режаларига асосан, жамиятда Зўравонлик ва гендер тенглик бўйича    ҳуқуқий саводхонликни ошириш мақсадида "Зўравонлик ҳолатларида нима қилиш керак?" деб номланган тарғибот тадбирида фаол иштирок этди. 


Тадбирда аёл-қизларнинг  иш жойида гендерга асосланган зўравонлик  (ГАЗ)нинг турлари, кўринишлари, уни келтириб чиқувчи омиллар, уларни олдини олиш механизмлари ҳамда самарали муносабат билдириш усуллари ҳақида амалий маълумотлар берилди.

 

                                                      Таълим муассасаси матбуот хизмати

Izoh qoldirish