14.07.2025

Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуаси марказида “Хожагон-Нақшбандия тариқатида табиатга муносабат” мавзуcида Республика илмий-назарий конференция ўтказилади.

📣 ИЛМИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ!

🕌 2025 йил 18 сентябр куни 
Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуаси марказида “Хожагон-Нақшбандия тариқатида табиатга муносабат” мавзуcида Республика илмий-назарий конференция ўтказилади.

📌 Асосий йўналишлар:

1. Қуръон ва ҳадисларда табиат муҳофазаси

2. Етти пир уламолари таълимотида атроф-муҳит

3. Нақшбанд асарларида экологик ғоялар

📝 Мақолалар ўзбек, рус ва инглиз тилларида қабул қилинади.
📆Охирги муддат: 2025 йил 15 август

📰 Талаблар: 5 бетгача, .doc/.docx форматда, Times New Roman 14, 1.15 интервал. Батафсил маълумот ва манбалар кўрсатилиши шарт.

🪪 Бадал пули йўқ. Сафар харажатлари — ўз ҳисобингиздан.
📚 Материаллар электрон ва босма ҳолда чоп этилади.

📍 Манзил: Когон тумани, Қасри Орифон қишлоғи
☎️ Тел: (+998) 93-383-10-66 | (+998) 91-401-35-60
📨 Email: istamova0501@gmail.com
📱 Telegram: @IstamovaGavhar

Izoh qoldirish