
«Саҳиҳул-Бухорий хатми»
Имом Бухорийнинг «Саҳиҳ»лари Ислом оламида Қуръони каримдан кейинги мақомдаги китоб эканининг яна бир далили «Саҳиҳул-Бухорий хатми»дир.
Савобга эришиш мақсадида Қуръони каримни хатм қилиш одати барчамизга маълум. Лекин Қуръони каримнинг ёнида «Саҳиҳул-Бухорий» китобини тўлиқ хатм қилиб ўтказиш хам тарихда анча кенг тарқалган одат эканидан балки кўпчилигимиз бехабардирмиз. Ушбу китобни моддий ва маънавий қийинчиликлардан, касаллик ва мусибатлардан кутулиш хамда ҳар турли максадларга эришиш учун ҳам хатм қилиб ўқиш Ислом оламида йўлга қўйилган улкан амаллардандир. Хатмлардан кейин мақсадларнинг шубҳасиз ҳосил бўлгани ҳақида ҳам қатъий ривоятларда хабар берилган. Ушбу мавзуни Ибн Ҳажар Асқалоний «Ҳад- йуссорий муқаддимату Фатҳул-Борий» китобида, Абдулазиз Деҳдавий «Бўстонул-муҳаддисин» китобида батафсил баён қилганлар.
Кирмонийнинг (ҳижрий 786, милодий1384 йили вафот этган) баён килишича, ўз даврида Ислом мамлакатларидан бирининг подшоси бетоб бўлиб колади ва шифо топиш умидида «Саҳиҳул-Бухорий»ни хатм қилиб ўқилишини буюради.[1]
Оғир кунларда «Саҳиҳул-Бухорий» ўкилса, одамлар албатта ҳузур- ҳаловатга эришишлари ҳамда денгиз саёҳатига чиққан киши бу китобни ёнида олиб юрса, кема чўкмаслигини айтиб ўтган Ибн Абу Жамра (ҳижрий 699, милодий 1300 йили вафот этган) бу хусусиятларни дуолари мақбул зот - имом Бухорийнинг «Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ»ни ўқиганлар учун дуо қилганлари билан изохдайди.
Ибн Дақиқ Ийд раҳматуллоҳи алайҳнинг ривоят қилишича, мўғуллар истилосига карши масжидларда «Саҳиҳул-Бухорий» ўқилган. Китобнинг хатми якунланиб, охирига етган кундан бошлаб мўғул қўшинлари мағлубиятга учрай бошлаган.[2]
1281 йилда мўғул-татарлар Сурияга кирган вақтда Султон Мансур Қалавун уларга қарши мудофаа учун йўлга чиқишдан олдин «Саҳиҳул- Бухорий»ни ўқишни буюрган экан. Уламолар хатм жума кунига тўғри келадиган қилиб мўлжаллаб, китобни бир неча ўтиришда хатм қилиб ўтказишган экан.
Мисрлик тарихчи Ибн Иёс шундай хабар беради: «1505 йилда Миср султонининг ҳовлисида қурилган катта бир чодирда «Саҳиҳул-Бухорий» хатм қилинар эди. Бундан олдинги вақтларда эса хатм маросимлари катта саройда ўтказиларди. Хатм маросимларида козиларга ва таникли уламоларга чопонлар кийдирилиб, катта микдорда ҳадялар берилар эди. Кейинчалик эса китоб Қалъа масжидида ўқилиб, султоннинг ҳузурида хатм маросими билан тугатиладиган бўлди»[3]
«1581 йили Усмонли қўшинидан қўрқиб, Марокашдаги тахтини ташлаб, Фасга қочиб кетган Султон Ахмад ал-Мансур Усмонли хали- фаси Султон III Мурод томонидан афв қилиниб, тахтига қайтаётганида фасликлар томонидан, худди халифаларга қилинганидек, «Саҳиҳул-Бухорий» хатм қилиниб, йўлга кузатиб қўйилган. Уша даврларда Мағрибда душман устидан ғалаба қозонилганда, ғалабани нишонлаш маросимларида Қуръони карим билан бирга «Саҳиҳул-Бухорий» хатмлари қилингани, ҳаттоки қасамёд маросимларида Қуръони карим устида қасам ичилгани каби, «Саҳиҳайн» устида ҳам қасамёд қилингани маълумдир»[4]
«Фас султони Исмоил ибн Шариф (1646-1727) ҳабаш куллардан иборат«Абийдул-Бухорий» («Бухорий хизматкорлари») номидаги бир қўриқчи-муҳофизлар гуруҳини тузган. «Саҳиҳул-Бухорий» устида қасамёд қилдириб, улардан содиқлик сўзини олди ва уларга битта «Саҳиҳул-Бухорий» нусхасини топширди. Уни жуда дикқат билан сақлашни, қаттиқ қўриқлашни, отга минганларида ҳам ёнларидан айирмасликларини, худди Бану Исроил қавми «Ахд сандиғи»ни доим ўзи билан олиб юрганидек, уни жангларда энг олдинги сафларда олиб юришни буюрди. Фасда кенг тарқалган эътиқодга кўра, бирор авлиёнинг қабрини зиёрат қилаётиб, «Саҳиҳул-Бухорий»дан хохлаган бир саҳифани очиб, биринчи кўзи тушган ҳадисни ўқиган, ҳадиснинг санад силсиласидаги ровийларни ва Расулуллоҳ алайҳиссаломни васила қилиб, Аллохдан муродини сўраган кишининг тилаги қисқа вақт ичида рўёбга чиқади».
«1798 йилда Наполеон Бонапартнинг шаҳарга бостириб кирмаслигини тилаб, Жомеъул Азҳарда «Саҳиҳул-Бухорий» хатм қилинган. 1902 йил 12 сентябрда айнан ўша жойда вабо касаллиги эпидемияси тарқалиш эҳтимоли юзага келганида ҳам унга қарши «Саҳиҳул-Бухорий» китоби хатм қилиниб ўқилган»[5]
Муҳим ишларни бошлашдан олдин ҳам «Саҳиҳул-Бухорий»ни хатм қилиш анъанаси бор. Мағрибда қилинадиган катта хатм маросимлари учун Ражаб ойининг биринчи куни «Саҳиҳул-Бухорий»ни ўқиш бошланар ва Рамазоннинг йигирма еттинчи куни тугатилар эди. Китобнинг охирги ҳадиси бўлган «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, субҳаналлоҳил ъазийм»га келганда, ҳамма оёққа турар ва бу ҳадисни биргаликда бир юз бир марта такрорлар эдилар. Ундан кейин Бусирийнинг «Қасидаи Бурда» ва «Қасидаи ҳамзия»сидан бир неча байтлар жўрликда ўқилар эди. Ушбу маросимлар ҳукмдорнинг саройида такрорлангани каби, Рамазон ҳайитининг биринчи ва еттинчи кунлари ҳукмдорлар турган шаҳар марказларида ҳам такрорланар эди.
«Саҳиҳул-Бухорий» китобини хатм қилиш шу қадар кенг тарқалгани ва анъана шаклига киргани учун уламолар бу китобни хатм қилиш шакли, одоби ва фойдалари ҳақида ҳам жуда кўп китоблар ёзишган. Фақат шу мавзуда йигирмадан ортиқ китоб ёзилганининг ўзи ҳам «Саҳиҳул-Бухорий» китобини хатм қилишга нақадар катта аҳамият берилганини кўрсатиб турибди.
Мисол тариқасида шу мавзуда ёзилган китобларнинг айримларининг номларини келтириб ўтмоқчимиз.
1)«Туҳфатус самиъ вал корий фий хотми Саҳихил-Бухорий». Ши- ҳобуддин Абул Аббос Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Абу Бакр ибн Зайд ал- Мувсилий ад-Димашқий (788-870 й., 1386-1465 милодий). Бу киши Ибн Зайд номи билан машҳур бўлиб, Шомда яшаган. Буюк муфассир, муҳаддис, фақиҳ, шоир, наҳв ва тарих олимидир.[6]
2)«Умдатул қорий вас-сомеъ фий хатми Саҳиҳил Бухорий». Шамсуддин Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абдурраҳмон ас-Саҳавий (830- 902 й., 1427-1497 милодий). Бу киши мисрлик буюк уламолардандир. Тўрт юз нафар шайхдан даре олган. Ибн Ҳажарнинг энг яқин талабаларидан эди. Муфассир, муҳаддис, фақиҳ, усулчи, қироат олими, адиб, тарихчи ва тилчи бўлган. Бухорийга жуда катта эҳтимоми бор эди. «Саҳиҳул-Бухорий»ни 120 дан ортиқ кишидан ривоят қилган.
3)«Бидоятул-қорий фий хотми Саҳиҳил-Бухорий». Носируддин Мухаммад ибн Солим ибн Али ат-Табловий ал-Мисрий (966 йилда вафот этган, 1559 м.). Уз замонасида Мисрнинг энг ишончли олимларидан бўлган. Ҳадис, тафсир, фиқҳ, усул, қироат, калом, наҳв, мантиқ, тиббиёт ва адабиётда жуда илғор бўлган. Ўзи мутасаввифлардан бўлиб, ибодатга қаттиқ берилган зоҳид эди. Суютийдан дарс олган ва Ҳашшобияда мударрислик қилган.
4)«Адабул қорий ъалаа аввали бобил Бухорий». Нуриддин Али ибн Султон ибн Муҳаммад ал-Қорий ал-Ҳаравий (1014 йилда вафот этган, 1605 м.). Ҳиротда туғилиб, Маккада яшаган ва ўша ерда вафот этган машҳур ҳанафий уламолардан эди. Муфассир, муҳаддис, фақиҳ, қироат олими ва хаттот бўлган. Жуда кўп асарлар ёзган. Маккада ҳар йили битта мусҳаф ёзар, саҳифа четларига тафсир ва қироатга доир маълумотларни ёзар, шуларни сотиб, тирикчилигини ўтказар эди. Вафот этганида бутун Миср уламолари унга ғойибона жаноза ўқиган.
Шунинг учун хам, имом Бухорийнинг шоҳ асарлари бўлмиш «Саҳиҳул-Бухорий» ёки «Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ» китоби бутун Ислом умматининг иттифоқи ила Аллоҳнинг Китоби - Қуръони каримдан кейинги энг тўғри, энг саҳих китоб деб эътироф қилинган.
Дилафруз Гуламова
"Жўйбори Калон" аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси
[1] («Ал-Кавокибуд Дарорий фий шархи Саҳиҳил Бухорий», I, 5. Байрут. 1401 ҳ., 1981 м
[2] Абдулазиз Деҳлавий. «Бўстонул муҳадцисийн». 223-бет
[3] Ибн Иёс. «Бадоиъуз-зуҳур», IV, 88-бет
[4] Ифраний. «Нузҳатул ҳодий биахбори мулукил қарнил ҳодий». Париж, 1888. 55, 72, 100-бетлар
[5] I. Goldziher. «Chatm al-Buhari». Der Islam. VI/2-сон. Берлин. 1915-йил. 214-бет
[6] Oltin silsila. “Sahihul Buxoriy-1”. “HILOL-NASHR” TOSHKENT. 2022-yil.87-bet
Izoh qoldirish