08.12.2024

Рақобат бор адоват йўқ

 

"Ҳадис фани ойлиги"  доирасида ташкиллаштирилган "Рақобат бор.... Адоват йўқ" номли талабалар ўртасида мусобақа бўлиб ўтди. Муассаса талаба қизлар  4 гуруҳ бўлган ҳолда ўқув йиллари давомида ўзлаштирган билим,кўникма ва малакаларини намойиш қилиб  ўзаро рақобатлашишди. 
Мусобақа шартлари: 


1. Таништирув
2. Ҳадис илми тарихига бир назар
3. Ҳадис илми ровийлари тарихи
4. Кўп ҳадис айтувчи талаба
5. Сардорлар беллашуви
 

  Мусобақа қизғин суратларда давом этиб, барчага манзур бўлди. 
Ҳакамлар ҳайъати томонидан қўйиб борилган баллар натижасига кўра "Муҳйис Сунна"  гуруҳи 68 балл билан биринчиликни қўлга киритишди. Ғолиб жамоа иштирокчилари Фахрий ёрлиқ ҳамда  "Мишкотул Масобийҳ" китоблари билан тақдирланишди. 
Қолган иштирокчилар ва фан ойлиги давомида "Jo'ybori Kalon. uz"  каналида ўз ижодкорликлари билан фаол қатнашган талаба қизлар Мақтов ёрлиғи ҳамда "Муснади Кеший" китоблари билан мукофотланишди. 
Барчага маънавий-маърифий, илмий дастурлар билан қимматли маълумотлар етқазган, завқ-шавқ улашган таълим муассасаси ўқитувчиси Маҳфуза муаллима Бозоровага мадраса маъмурияти номидан миннатдорчилик билдирамиз.

 

 

 

Izoh qoldirish