03.10.2024

АБИТУРИЕНТЛАР УЧУН ЯНГИ ТАЙЁРЛОВ КУРСЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

📢 АБИТУРИЕНТЛАР УЧУН ЯНГИ ТАЙЁРЛОВ КУРСЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига 2025–2026 ўқув йилида ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентларнинг қабул имтиҳонларига пухта тайёрланишига кўмаклашиш мақсадида 2024 йилнинг 15 октябридан бошлаб барча диний таълим муассасаларида тайёрлов курслари ташкил этилади.

🗣 Тайёрлов курслари қуйидаги фанлар бўйича бўлади:

🏢 Олий диний таълим муассасаларида:
⏺ Чет тили (араб тили);
⏺ Фиқҳ ва ақоид;
⏺ Ўзбекистон тарихи фанларидан.  

🏢 Ўрта махсус ислом таълим муассасаларида:
⏺ Чет тили (араб тили);
⏺ Ўзбекистон тарихи;
⏺ Маънавият ва маърифат асослари фанларидан.                      

👱‍♀️Дарс машғулотлари таълим муассасаларининг малакали ўқитувчилари томонидан олиб борилaди.

📞 Эслатиб ўтамиз, мазкур тайёрлов курсида ўқиш истагида бўлган абитуриентлар олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг қуйидаги ишонч телефоларига мурожаат қилиши мумкин.

📞 ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ:

1. Тошкент ислом институти +998-71-227-42-37
2. Мир Араб олий мадрасаси +998-50-005-01-83
3. Ҳадис илми мактаби +998-66-240-20-51
4. Имом Термизий ислом институти +998-55-451-05-96

📞 ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ:

1.  Кўкалдош +998 93-395-30-60
2.  Хадичаи Кубро (аёл-қизлар учун) +998-93-981-80-58
3. Саййид Муҳйиддин Махдум +998-88-822-68-70
4.  Ҳидоя +998-88-572-60-06
5.  Хожа Бухорий +998-75-542-74-25
6.  Мир Араб +998-95-600-45-97
7.  Жўйбори Калон (аёл-қизлар учун) +998-65-221-77-44
8.  Фахриддин ар-Розий +998-95-606-92-55
9.  Муҳаммад ал-Беруний +998-99-951-17-18
10. Имом Термизий +998-55-451-05-96

#Эълон #Абитуриентлар_учун  #Тайёрлов_курс

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Izoh qoldirish