27.09.2024

Имом Термизий ҳаётлари

Туғилган жойи ва йили: милодий 824 йил, Термиз
Вафот этган санаси ва жойи: милодий 892 йил 9 октябр, Термиз
Дафн этилган санаси ва жойи: милодий 892 йил Шеробод тумани
Мазҳаби: Шофеъий

Абу Исо Муҳаммад ибн Исо ат-Термизий ислом ислоҳиётчиси, муҳаддис ва ҳуқуқшунос.
Имом Термизий қиссаси ҳар бир мусулмон учун ўрнак бўлиши керак. Имом Термизий Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Абу Довуд ва бошқалар билан бирга ҳадис илмининг асосий мутахассисларидан биридир.
Ўз ижодий ва илмий фаолиятида ат-Термизий бир қанча асарлар яратдики, уларнинг аксарият қисми бевосита ҳадисларга бағишланган. гап шундаки ислом дини чегаралариниг кенгайиши, унинг қонун-қоидаларига асосланган жамият ривожлангансари турли-туман янги ғоявий фикр-мулоҳазаларва кўрсатмаларга еҳтиёж тобора кучая борган. Шу сабабдан ҳам барча жиҳатлардан наъмунали зот ҳисобланган пайғамбар Муҳаммад алайссаломнинг ўзлари айтган ибратомуз панд-насиҳатлар, диний, ахлоқий масалаларга доир қарашлар,кўрсатмалари ҳамда пайғамбар алайҳиссалом ҳаёти, фаолияти хусусида қариндош уруғлари, саҳобалари, яқин сафдошлари айтганҳикоят ва ривоятлари - ҳадисларни тўплаш кенг кўламда авж олган. Шунга кўра, ислом таълимотида ҳадислар Қуръондан кейин турадиган муҳим манбалар ҳисобланади. ислом уламолари ўртасида илк даврдан бошлаб ҳадислар тшғрилиги, уларни ишончли манбаларга асосланишига катта эътибор берилган. Чунончи, ўша даврнинг ўзидан бошлабоқ ноаниқ, чала-чулпа, ҳатто сохта ҳадислар ҳам эл орасида тарқай бошлаган. шундай пайтларда улар қайта-қайта текшириб, муҳаддисларнинг бетиним меҳнати натижасида асл ҳолига қайтарилиб, ёзма равишда қайд қилинган. Натижада исломшунос йирик уламолар орасида ишончли манбалар асосида тўпланган ва тартибга келтирилган олтита ҳадислар тўплами (Ас-сиҳоҳ ас-ситта) муаллифлари энг нуфузли ва мўтабар муҳаддислар деб тан олинган. Мана шу эътироф этилган машҳур муҳаддислардан бири - Имом ат-Термизийдир.

Izoh qoldirish